

Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, ҳозирча клублар ва Кубарси ўртасида расмий ёки норасмий музокаралар бўлмаган, лекин яқин келажакда бўлиши мумкин. Таъкидланишича, 19 ёшли ҳимоячининг шартномасида 500 миллион евро миқдоридаги товон пули белгиланган.
Жорий мавсумда Кубарси барча турнирларда 39 ўйинда майдонга тушган ва битта гол урган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 млн еврони ташкил қилади.



