UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  1 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  1 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Зиданни ром этган иқтидор Янгиликлар

Зиданни ром этган иқтидор

Теглар :  Зинедин Зидан
Франция мезбонлигида ўтган Евро-2016 томошабинларни ўзига жалб этган паллада клуб селекционерлари ишлари билан банд бўлишди.

Топ футболчилар «кўҳна қитъа» чемпионати ва Копа Америка муаммоларини ҳал қилиш мақсадида маълум муддат танаффус олишгани туфайли скаутлар диққати ёш иқтидорларни излашга қаратилди. «Барса» бразилиялик келажаги порлоқ марказий ҳимоячини ижарага олди, «Лион» Жанубий Американинг энг истеъдодли ҳимоячиларидан бирига эга бўлди, «Боруссия» ўз сафини туркиялик футболчи эвазига тўлдирди... Мадриднинг «Реал» клуби ҳам воқеалар ривожидан четда қолишни истамаган чоғи, парагвайлик вундеркинд - Серхио Диас билан шартнома имзолади.

1998 йилда туғилган футболчи 16 ёшида Парагвай примераси ҳимоячиларини анча қийин аҳволга сол­ган. Уни ўз мамлакатида ўтган мавсум Ла-Лигада 11та гол урган Санабриядан ҳам иқтидорлироқ деб билишади, Парагвайнинг келажаги сифатида тилга олишади.

Диас тўқимачилар пойтахти - Итаугуада туғилган. Футболга етти яшарлигида кириб келган Серхио ўн ёшга тўлганида Парагвайнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган «Серро Портеньо» академиясига қабул қилинди. У таваллуд топган шаҳар Асунсьондан унча йироқ эмасди, аммо 10 ёшли болакай учун шу масофанинг ўзи ҳам узоқлик қиларди. Натижада, фарзандларининг иқтидорига ишонган ота-она пойтахтга кўчиб ўтишни лозим топишди.

U-15 жамоасига қўшилган форвард ҳар жабҳада шерикларидан ажралиб турарди. Ярим йил мобайнида мамлакат ёшлар биринчилигида 33та гол урди. Ўша кезлари ёшларга устозлик қилган Диего Гавилан бу футболчини тезроқ асосий жамоага ўтказиш кераклигини кўп таъкидлаган. Серхионинг дебюти ўзини узоқ куттирмади. Йигитча катталар футболидаги фаолиятини 16 ёшида бошлади. Қандай бошлагани эса алоҳида мавзу: 20та ўйинда 8та гол ва «парагвайлик Агуэро» ҳақида бутун Жанубий Америка бонг урди.

Кучли томонлари

Диаснинг техникаси юқори, тўп билан енгил ва ишончли муомала қилади. Аксарият голларини қойилмақом дриблинглардан сўнг урган - анча эпчил бўлгани туфайли бир-икки ҳимоячини бемалол алдаб ўтади. Серхио - ҳаракатларини кузатиш мароқли бўлган футболчилардан бири: жозибали ўйинлари туфайли унинг иштирокидаги учрашувлар мухлислар ёдида узоқ вақт сақланиб қолади.

Бошланғич тезланиши ажойиб, юқори тезликда тўпни ўзида ушлаб туриши таҳсинга сазовор. Узатмаларни қабул қилиш, йўналишни ўзгартириш ва дарҳол тезлашиш бўйича камчиликлардан холи. Одатда, унча чаққон бўлмайдиган марказий ҳимоячилар учун бундай ҳужумчини тўхтатиш қийинчилик туғдиради.

Шунингдек, Диаснинг ҳар икки оёқда бир хил зарба бера олиши (гарчи чап оёғидан кам фойдаланса ҳам) ва олдиндаги фаоллиги ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Серхио тўпсиз ўйнашда фаол, рақибга прессинг ишлатади, ҳамиша бўш ҳудудлар топишга интилади.

Кучсиз томонлари

Бўйи унчалик баланд эмас (бор-йўғи 170 сантиметр), 


Мақоланинг давомини "ИнтерФутбол" газетаси сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика