Зидан ПСЖ таклифини ўрганмоқда
16 апр 2022 19:54
Янгиликлар
Зидан ПСЖ таклифини ўрганмоқда
"Реал" собиқ мураббийи Зинедин Зидан ПСЖ мураббийига айланиши мумкин.
Томонлар ўртасида аллақачон музокара ўтказилган. Ҳозирда у парижликлар таклифини ўрганиб чиқмоқда.
Баъзи манбалар Зидан Франция термасини афзал кўриши ҳақида хабар беришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли мутахассис 2021 йилнинг май ойида "Реал"ни тарк этганидан бери ишсиз.
Мадрид жамоаси билан Зидан икки марта Испания чемпионлиги, икки марта Испания Суперкубогини қўлга киритди, уч марта Чемпионлар лигасида зафар қучди. Бундан ташқари, "қаймоқранлилар" клуби икки марта УEФА Суперкубогини қўлга киритди ва икки марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати соҳибига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар