Жейми Каррагер: «Суарес «Ливерпул» ва «Арсенал»дан кучлироқ клубга мос»
10 авг 2013 14:30
Янгиликлар

Жейми Каррагер: «Суарес «Ливерпул» ва «Арсенал»дан кучлироқ клубга мос»
«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Луис Суарес борасида ўз фикрларини билдирди.
«Луис Суарес «Ливерпуль» клубидан кучлироқ клубда ўйнашга ҳақли. У дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири, «Ливерпуль» эса ўтган мавсумни 7-ўринда тугатди.
Унинг қобилияти билан кучлироқ клубда ўйнаши керак. У нафақат Чемпионлар лигасида иштирок этишга, мусобақада ғолиб чиқишга ҳам лойиқ.
Суарес «Арсенал»га ҳам мос эмас. Клуб сўнгги йилларда совринларга кураша олмаяпти, Чемпионлар лигасида яхши ўйнай олмаяпти, премьер-лига чемпионлигига ҳам интилмаяпти», – деб ёзади Каррагер Daily Mail даги ўз блогида.

Фикрлар