UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  3 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  17 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20

Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 16-турининг энг яхшиларини аниқлади.


Championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши дарвозабони – Эржан Токотаев ("Андижон")

"Андижон" иккинчи давранинг илк турида "Қўқон-1912"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ғалаба қўлга киритилишида мезбонларнинг янги келган посбони Токотаевнинг ўрни катта бўлди. У учрашув мобайнида бир неча бор жамоасини голлардан асраб қолди. Айниқса иккинчи таймда Датси томонидан йўлланган зарбадан кейинги сейви ижтимоий тармоқларда жуда кўп айланмоқда. Шундай қилиб, Эржан Токотаев Championat.asia талқинида 16-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Кўпчилик баҳсдан аввал "Нефтчи" фаворитлигини айтди. Бироқ Зейтуллаев бошчилигидаги "қалдирғочлар" шу куни ўз таркибини кучайтириб олган рақибга жиддий қаршилик кўрсата олишди. Ғалаба голи ҳам айнан захирадан тушган футболчилар иштирокида урилганида мураббийнинг топқирлиги роль ўйнади. Шу тариқа, Илёс Зейтуллаев Championat.asia талқинига кўра турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши футболчиси – Дамир Темиров ("Андижон")

"Андижон" дарвозабони Эржан Токотаевнинг йирик ғалабага катта ҳисса қўшгани ҳақида юқорида ёздик, лекин бу ғалабанинг бош қаҳрамони Дамир Темиров бўлди. Ярим ҳимоячи 51-дақиқада Саиднуруллаев узатган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаган бўлса, 80-дақиқада Жўрақўзиев билан девор услубида ўйнаб дублга эришди. Шу тариқа Дамир Темиров Championat.asia талқинига кўра, 16-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Рубин Хебай ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" бу турда ўз майдонида "Насаф" меҳмон қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Баҳснинг 58-дақиқасида жиззахликларнинг янги ҳужумчиси Рубин Хебай белгиланган жарима тўпидан кейин дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди ва супергол муаллифига айланди. Шундай қилиб, Рубин Хебай Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.





Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика