UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  2 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  14 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  53

ЖЧ-2014. Япония - Греция. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Япония - Греция. ПРЕВЬЮ

Биринчи турда мағлубиятга учраган жамоалар ўртасидаги тўқнашувда бугун “ҳаёт-мамот жанги” бўлади.
Умуман олганда “С” гуруҳида тенг кучли жамоалар жам бўлишган. Аммо биринчи турда Колумбия ва Кот-Д’Иувар ғалаба қозонди. Натижада Япония билан Греция аутсайдердек кўриниши мумкин, лекин ҳозирча ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Японлар ўтган турда африкаликларга жиддий қаршилик кўрсата олишди, бироқ тажриба бобида Дидье Дрогба жамоадошлари устун кўринишди.



ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 2-тур
ЯПОНИЯ – ГРЕЦИЯ
Натал. “Арена дас Дунас” стадиони
Бош ҳакам: Хоэль Агилар (Сальвадор)

Тахминий таркиблар
Япония:  Кавашима — Учидо, Йошида, Морисиге, Нагатомо — Эндо, Ямагути — Оказаки, Хонда, Кагава — Осако

Греция: Карнезис — Торосидис, Папастатопулос, Манолас, Холебас — Коне, Маниатис, Карагунис — Фетфатцидис, Самарас — Митроглу.

Жароҳат олган: Тахцидис (Греция)



Греция намойиш этаётган футбол ҳақида нима дейиш мумкин? Улар Колумбияга қарши жуда суст ҳаракат қилишди. Айниқса ҳужумда уларнинг иши ҳеч қовушмади. Натижада жавобсиз учта тўп ўтказиб юборишди. Япониядан эса биринчи ўйиндаги каби бу гал ҳам ҳужумкор футболни кутишмоқда. Альберто Заккерони ҳам ҳужумкор футболни ёқтиради ва бугун улар ижросида чиройли ўйин кўрсак керак.

Греция термаси устози Фернанду Сантуш бугун бир қатор ўзгаришларни амалга ошириши кутилмоқда. Асосий таркибда бир нечта янги ўйинчилар пайдо бўлиши мумкин. Эҳтимол майдон марказида тажрибали Карагунис тўп сурса керак. Ҳужумда эса Гекаснинг ўрнини Митроглу алмаштириши мумкин. Япониянинг ҳужумлари анча ўткир, фақат уларга яхши савиядаги гол урадиган ҳужумчи етишмаяпти. Хонда, Кагава ва Оказаки томонидан ажойиб ҳужумлар уюштирилмоқда. Бироқ уларни якунлашга келганда жамоада зўр ҳужумчининг йўқлиги билиниб қоляпти.

Япония терма жамоасининг бугунги кундаги энг асосий футболчиси Кейсуке Хонда ҳисобланади. Яна бир етакчи футболчи Шинжи Кагава. Тўғри, Шинжи Оказаки машҳурлик бўйича бу икки ўйинчидан ортда туради, аммо ўйини бўйича эмас. Оказаки якунига етган мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. У “Майнц” сафида 15та гол урди, қолаверса, терма жамоа либосида ЖЧ саралаш баҳсларида 14та ўйинда иштирок этиб, 8 бор тўп киритди. Бу ҳужумчи Греция дарвозасига ҳам гол уриши мумкин.



Альберто Заккерони (Япония термаси бош мураббийи):
“Биз гўёки деворга ёпишиб қолгандекмиз. Биз қаерда хатога йўл қўйдик, аввало шуни аниқлаштириб олиш лозим бўлади. Нима учундир жамоам мен хоҳлагандек ўйин намойиш этмаяпти”.

Фернанду Сантуш (Греция термаси бош мураббийи):
“Биз ўз хатоларимизни билиб олдик ва кейинги баҳсларда буни тўғирлаймиз. Япония ҳужумкор футболни танлаши турган гап. Шунга қарамай, биз ҳам ўз кучимизга ишонамиз”.

Жамоалар ўзаро фақат битта ўйин ўтказишган ва бунда Япония 1:0 ҳисобида зафар қучган. Ягона гол Огуро томонидан киритилган.

Қизиқарли фактлар
-   Жаҳон чемпионатларида еттита ўйин ўтказган Греция шундан олтитасида мағлубиятга учради.
-   Кейсуке Хонда Япониянинг ЖЧда урган бешта голидан тўрттасида фаол иштирок этди (3та гол урди ва бир марта муаллифлик қилди).

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика