UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:36АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 0:0 (матнли трансляция)  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  3 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  83 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  1 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  12 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  20

ЖЧ-2014. Гондурас - Швейцария. Превью Янгиликлар

ЖЧ-2014. Гондурас - Швейцария. Превью

Бу жамоалар 4 йил олдин ЖАРда ҳам гуруҳ босқичида тўқнаш келишганди.
Ўшанда 0:0 ҳисоби қайд этилган ва европаликлар кейинги босқич йўлланмасидан қуруқ қолиб кетишганди. Бу сафар Швейцарияда ўша хатони такрорламаслик учун имконият мавжуд. Францияга йирик ҳисобда енгилган Хитцфельд шогирдлари йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишлари ёки ўзлари зафар қучиб, Эквадорнинг қоқилишини кутишлари керак. Агар Эквадор ютқазса, дуранг ҳам Швейцария учун нимчорак финалга йўл очади.



Ўтган турда Берген жароҳат олганди. Бу эса жамоага ўйин давомида баъзи муаммоларни яратди. Шунга қарамай, германиялик тажрибали мутахассис вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топа олган бўлиши аниқ. Гондурасда эса муаммонинг ўзи йўқ. Агар Эквадор Францияга ютқазса, Гондураснинг ўзи Швейцарияни 4-5 тўп фарқи билан доғда қолдирса, 1/8 финалга ҳам умид қилиши мумкин. Лекин бундай ҳолат рўй беришига мураббий Суареснинг ўзи ҳам ишонмаётган бўлиши табиий.



ГОНДУРАС - ШВЕЙЦАРИЯ
01:00. Манаус. "Амазония" стадиони.
Бош ҳакам:
Нестор Питана (Аргентина).
Тахминий таркиблар
Гондурас
: Вальядарес - Бекелес, Бернардес, Фигероа, Х. К. Гарсия - Бонек Гарсия, Паласиос, Гарридо, Эспиноса - Костли, Бенгтсон.
Швейцария: Бенальо - Лихтштайнер, Журу, Сендерос, Родригес - Инлер, Бехрами - Меҳмеди, Жака, Шакири - Дрмич.
Жароҳатланган: фон Берген (Швейцария).



Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика