Жамшид Искандеров: “Ҳали кўп ишлашим кераклигини яхши тушунаман”
22 окт 2013 16:10
Янгиликлар
Жамшид Искандеров: “Ҳали кўп ишлашим кераклигини яхши тушунаман”
Ўтган мавсумда ишқибозлар тилига тушган Жамшид Искандеров учун 2013 йил катта аҳамиятга эга бўлмоқда.
Ундан кутилган ўйинни намойиш қилаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи “Пахтакор”нинг асосий таркибидан муқим ўрин эгаллашга эришди. Осиё Чемпионлар лигаси, ёшлар терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида қатнашиб, муҳим тажриба тўплаган Жамшидни миллий терма жамоага жалб этишди. Бош жамоада ҳам у ҳозирча ёмон таассурот қолдирмаяпти. Ушбу футболчининг фаолияти билан мухлисларни яқиндан таништириш мақсадида Искандеров билан интервью уюштирдик. Уни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Жамшид ИСКАНДЕРОВ
Туғилган санаси: 16 январь, 1993 йил
Туғилган жойи: Хоразм
Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Фаолияти: 2011 “Динамо” 2 ўйин, 2011 “Пахтакор” 1 ўйин, 2012 “Пахтакор” 4 ўйин (1 гол), 2013 “Пахтакор” 17 ўйин.
ОЧЛда 6 учрашувда 1 тўп киритган. Ёшлар терма жамоаси сафида 2013 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси. Миллий терма жамоа таркибида 2 ўйинда майдонга тушган.
ЖОРИЙ МАВСУМ
- Жамшид, аввалги ҳафтада миллий терма жамоа сафида Вьетнамга қарши учрашувда иштирок этдингиз. Ўша ўйиндан қандай таассуротлар қолди ва ҳаракатларингиздан қониқдингизми?
- Вьетнам билан учрашув жуда кескин ўтди. Рақиб ҳимояда ҳаракат қилгани сабабли уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш бизга катта қийинчилик туғдирди. Лекин мухлислар ишончини оқлаш учун интилдик ва иккинчи бўлимда ғалабани қўлга киритдик. Ўйинимга келадиган бўлсам, ҳаракатларимдан қониқиш ҳосил қилдим. Лекин ҳали ўз устимда кўп ишлашим кераклигини яхши биламан. Юқори савияга чиқиш учун кўп тер тўкишим лозим. Буни яхши тушунаман.
- Миллий термадаги дебютни аввалроқ, Иорданияга қарши учрашувда нишонлагандингиз. Вьетнам билан баҳсда эса Тошкентда биринчи марта майдонга тушдингиз. Бу ўйинларда ҳаяжон қанчалик таъсирли бўлди?
- Албатта, ҳаяжон ҳар бир ёш футболчида бўлиши табиий ҳол. Чунки мухлислар кўз ўнгида миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш ҳаяжон келтириб чиқаради. Лекин бошқа футболчилар бизга ёрдам бериб, ўйинга тез киришиб кетишимизга ёрдам берди. Ўша куни Рашидов ҳам захирадан майдонга туширилди ва ишончли ўйин намойиш қилди. Қўлимиздан келганча терма жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдик.
- Терма жамоага киришиб кетиш қийин бўлмадими? Ҳар ҳолда, қисқа муддат ичида ёшлар терма жамоасидан миллийгача бўлган йўлни босиб ўтдингиз.
- Тўғрисини айтсам, футболчилар ёшларни жуда илиқ қарши олишди. Терма жамоадаги муҳит ажойиб ҳолатда. Машғулотларда ҳам улар бизга ёрдам беришга интилишди. Натижада нафақат мен, балки бошқа ёш ўйинчилар ҳам бу борада муаммога дуч келгани йўқ. Сергеев ҳам ёшлар термасидан миллий жамоага чақирилганди. У ўз ўйинини кўрсатишда қийналгани йўқ. Бу эса муҳит ва футболчилар ўртасидаги муносабат илиқ эканлигини исботлайди.
- Ўтаётган мавсумдан қанчалик қониқяпсиз? Олдингизга қўйилган мақсадларга эришдингизми?
- Мавсум бошланишидан аввал “Пахтакор”нинг асосий таркибидан ўрин олишни мақсад қилгандим. Мураббийлар менга ишонч билдиришди ҳамда аста-секинлик билан бунга кўникиш ҳосил қилдим. Сўнгра ёшлар терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишни ният қилгандим. Ёшлар терма жамоасидан кейин ўз-ўзидан энди миллий терма жамоага чақирув олишга эришмоқчи эдим. Лекин буни шу йилнинг ўзида бўлишини кутмагандим. Мени нафақат йиғинга таклиф қилишди, балки икки ўйинда майдонга тушишга улгурдим. Очиғи, бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди.
- Осиё Чемпионлар лигаси ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати сизга тажриба тўплашда қанчалик ёрдам берди?
- Ҳар иккисининг ўз ўрни бор. Чемпионлар лигасида кучли клубларга қарши ўйнадик. Уларнинг таркибида юқори савияли легионерлар бор эди. Бу мусобақада тўпланган қимматли тажриба менга жаҳон чемпионатида катта ёрдам берди. Ўз кучимга ишончни ҳосил қилиб, хотиржам тўп тепишимга замин яратди. Чемпионлар лигасидаги тажриба жуда фойдали бўлди деб айта оламан. Бундай савиядаги ҳар бир учрашув ёш футболчиларнинг ўсишига имконият яратади.
- “Пахтакор”да жамоага қўшилиб кетишингизда муаммолар бўлмагандир?
- Албатта, чунки жамоамиздаги муҳит ажойиб. Бутун жамоа бирлашиб кетган. Шу сабабли янги ўйинчиларнинг кўникиб кетишида муаммолар учрамайди. Ҳар доим бир-биримизга ёрдам беришга интиламиз. Ҳаётда ҳам, майдонда ҳам. Мен учун “Пахтакор”дан яхшироқ клуб йўқ. Шу ерда ўсдим, академияда таълим олдим ва асосий таркибдан ўрин эгалладим. Жамоада ёшларга, клуб тарбияланувчиларига катта эътибор берилади.
- Ҳозир хориж клубларидан таклиф тушса, қандай қарорга келардингиз? Қарор қилиш ўзингизга боғлиқ бўлганда.
- Авваламбор, бундай ҳолатда клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда йўл тутаман. Чунки футболчи сифатида шу ерда тарбияландим. Қарор қабул қилиш ўзимга қолса, камида яна бир мавсум “Пахтакор” учун ўйнашни истардим. Чунки ҳали кўп жиҳатлар борасида ўсишга эришишим лозим.
ФУТБОЛГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА ФАОЛИЯТИ
- Футболга кириб келишингиз қандай кечган?
- Барча болалар сингари болалигимдан тўп тепиб юрардим. Кейинчалик тоғам Хоразмдаги футбол мактабига етаклаб борган. Ушбу масканга қабул қилишгач, Олим Давлетов қўл остида таҳсил олганман. Шу тариқа миллионлар ўйинига кириб келишим бошланган.
- “Пахтакор” академиясига йўл олишингиз қандай рўй берган?
- 2005 йилда Жиззахда бўлиб ўтган мамлакат миқёсидаги мусобақада иштирок этгандик. Ўшанда “Пахтакор” тарбияланувчилари Роберт Гай бошчилигида қатнашишган. Ўша баҳсдан кейин мен ва Жалолиддин Машариповни академияга таклиф этишган. Шундай қилиб, иккимизнинг “Пахтакор”даги кунларимиз бошланган. Ўшандан буён биргаликда таҳсил олиб келдик.
- Уйдан олисда бўлиш қийин бўлгандир? Бундай ёшда оила даврасидан узоқда бўлиш осон эмас?
- Ҳа, қийинчиликлар бўлган. Дастлабки кунларда зерикиб, оила аъзоларимизни жуда соғиниб, йиғлаган пайтларимиз ҳам бўлган. Мана, ўша даврлар ўтиб кетди. Энди Жалол билан биргаликда асосий таркибдан ўрин эгаллашга интиляпмиз.
- Хоразмдаги футбол мактабига ҳамон бориб турасизми?
- Ҳа, болаларнинг машғулотларини кузатгани бориб тураман. Баъзида учрашувлар ташкил этилади. Бундай ҳолатларга ижобий қарайман. Чунки ўзимиз ўша мактабда таҳсил олганмиз.
- Футбол мактабидан асосий таркибгача бўлган йўлни босиб ўтдингиз. Сиз каби футбол билан шуғулланаётган ёшларга нимани тавсия этган бўлардингиз?
- Ҳали қандайдир маслаҳатлар беришга ёшлик қиламан. Чунки ўзим эндигина катта футболда ўйнашни бошладим. Шунга қарамай, машғулотларда бор кучи билан ишлаган, меҳнат қилган ҳар бир футболчи катта муваффақиятларга эришишини айтишим мумкин. Бунга амал қилишга интиламан.
- Жамоа машғулотларидан кейин ҳам алоҳида ишлайсизми?
- Ўзим алоҳида шуғулланиб, янада яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Ҳар бир футболчи ўз камчиликларини яхши билади ва шунга яраша машғулотдан кейин алоҳида ишлашга интилади. Футболчиларнинг ҳам ўз режими бор. Шунга қараб турли хил машқларни бажаради. Кимдир жисмоний тарафдан формасини кўтаришга уринади, кимдир эса бошқа турдаги машқлар ёрдамида.
- Барчанинг ўзи ёқтирган футболчилари бўлади. Сиз ҳам кимларнинг ҳаракатларини кузатиб, улардан ўзингизга фойдали тарафларни олишга интиласиз?
- Хориж чемпионатларидаги учрашувларни кузатиб, машҳур футболчиларнинг ҳаракатларидан баъзи жиҳатларни ўрганишга ҳаракат қиламан. Ўйин услуби жиҳатидан менга “Манчестер Сити”да ўйнаётган Давид Сильванинг услуби маъқул келади. Бундан ташқари, “Барселона”да тўп тепадиган Хави, Иньеста ва Месси учлигининг ўйинлари ёқади.
- Футбол асосий қизиқишингиз эканлиги сир эмас. Бундан ташқари, яна нимага қизиқасиз?
- Дўстларим билан стол тенниси ўйнаб тураман. Асосий хоббим сифатида шуни кўрсатишим мумкин. Машғулотлардан бўш вақт қолган пайтда ушбу спорт тури билан машғул бўлишим мумкин.
- Оилангизда бошқа спортчилар ҳам борми?
- Йўқ, оиламда футболчи ёки спортчилар йўқ. Ҳозирча фақат мен футбол билан шуғулланаман.
- Ўйинлардан кейин ҳаракатларингизни доимий равишда кузатиб, танқид қилаб борадиган инсон ким?
- Одатда футболчилар ва мураббийлар билан ҳар бир баҳсдан кейин ҳолатларни таҳлил этиб борамиз. Жамоа ичида бу нарсалар бўлади. Шунингдек, яқин дўстларим ҳам баъзи вазиятлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтишади. Бундай ҳолатлар кейинчалик шундай хатоларни такрорламасликда асқотади.
- Олий лигада тўлақонли биринчи мавсумни ўтказяпсиз. Мухлисларнинг стадионларга ташрифи камайиб кетаётгани сабаби нимада деб ўйлайсиз? Футболчилар ижросидаги чиройли ҳаракатлар етарли эмаслиги тўғрими?
- Олий лигада ўйинлар осон кечмоқда деб айтиб бўлмайди. Лекин ишқибозлар стадионга кўп келмаётган экан, демак, ҳозирги ўйинлар савияси уларга ёқмаяпти. Агар шиддатли баҳслар сони кўпайса, улар аста-секинлик билан яна стадионларни тўлдиришни бошлашади. Шунга умид қилиб қоламан.
- Яқин келажакда олдингизга қандай мақсадлар қўйяпсиз?
- Биринчи навбатда “Пахтакор” билан мамлакат чемпионлигини нишонлашни хоҳлардим. Бу бизнинг асосий мақсадимиз. Мухлисларга катта хурсандчилик улашган бўлардик. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасида чиройли ўйин кўрсатиб, имкон қадар узоқроқ босқичга етиб бориш ва жамоамиз кучини бутун қитъага кўрсатиб қўйиш. Миллий терма жамоа билан дастлаб Осиё Кубоги саралаш баҳсларини ижобий тугатиб олишни истардим. Кейин эса финал босқичида жамоанинг яхши натижага эришишига ёрдам бериш. Энг катта орзуларимдан бири миллий терма жамао билан жаҳон чемпионатида иштирок этиш ва кучли терма жамоаларидан қаторидан муносиб ўрин олиш. Барча футболчилар бир жамоа сифатида бирлашса, ижобий натижаларни қўлга киритишимиз мумкин.
- Жамшид, суҳбат учун раҳмат. Келажакда янада ёрқин ўйин кўрсатиб, жаҳоннинг етакчи клублари сафида ўйнашингизни тилаб қоламиз.
- Сизга ҳам ташаккур. Ўз навбатида мухлислардан ҳамиша севимли жамоаларини қўллаб туришни сўрайман. Футболчилар ишқибозлар учун ўйнашади. Биз сизларнинг ишончингизни оқлашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Беҳзод НАЗАРОВ суҳбатлашди.

Фикрлар