UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  11 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  2 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  22 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  1 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  13

Зайниддин Тожиев: "Пахтакор" яхши ўйнамоқда, аммо жамоага ҳужумчи етишмаяпти" Янгиликлар

Зайниддин Тожиев: "Пахтакор" яхши ўйнамоқда, аммо жамоага ҳужумчи етишмаяпти"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, ҳозирги кунда "Зомин" клуби бош мураббийи Зайниддин Тожиев "Пахтакор"нинг Элит ОЧЛ доирасидаги "Ал Васл"га қарши баҳсидан олдин ўз фикрларини билдирди.

- Бу мавсумда "Пахтакор"нинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Пахтакор" яхши ўйнамоқда. Охирги ўйинларга қарасак, жамоа динамик ҳаракат қилмоқда, тўп тез юрмоқда. Ўтган йил билан таққослаганда "Пахтакор" кучсизланди демаган бўлардим.

- Аммо натижалар барибир ёмонроқ. Бу нима билан боғлиқ?

- Кўзга ташланаётган асосий муаммо - марказий ҳужумчининг йўқлиги. "Пахтакор"га ҳужумни якунловчи етишмаяпти. Вазиятни ҳал қиладиган одам йўқ. Жамоа вазиятлар яратмоқда ва деярли ҳар бир баҳсда рақибдан кучлироқ ўйнамоқда. Агар "Пахтакор" йил бошида сифатли ҳужумчи билан шартнома тузганида, жамоа ҳозир чемпионлик учун курашаётган бўларди. Бунга шубҳам йўқ.
Ҳимояда ҳам кичик муаммолар кузатилганди. "Пахтакор"га биринчи даврада ҳимоя марказида тажрибали футболчи етишмаётганди, бу жойда фақат ёшлар ўйнашди. Аммо Абдулла Абдуллаев келгач ҳимоя мустаҳкамланди. Балки, жамоада яна бир тажрибали ҳимоячи керакдир, у ёшларга ўрнак бўларди.

- "Пахтакор" селекцияси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Айтганимдек жамоага ҳужумчи керак. Бу биринчи навбатда кучайтириш керак бўлган нуқта. Қолган жабҳаларда трансфер ойнасида яхши иш олиб борилди: Абдулла Абдуллаев ҳимоя марказини мустаҳкамлади, марказга Бўриев ва Ибрагимов олинди. "Пахтакор" таркибни ёшартириш сиёсатига ўтганиан хурсандман. Бу кейинги йил ўз мевасини беришига ишонаман. Агар футболчилар бир-бирларини яхши тушуниб кетишса, чемпионлик учун кураша олади.

- Максим Шацкихнинг ишига қандай баҳо берасиз?

- Шацких ўйинни яхшилаш устида ишлаётгани кўринмоқда. Жамоа жисмонан кучли ва ҳар бир баҳсда биринчи рақам бўлиб ўйнамоқда. "Пахтакор" учрашув давомида камида 2-3 хавфли вазият яратмоқда. Фақат реализацияни яхшилаш керак.
Бундан ташқари Шацкихнинг олдига мавсум бошида Суперлигада қолиш вазифасини қўйишганди. "Пахтакор"да ўтган йил охири ва янги мавсум бошида катта ўзгаришлар содир бўлди: тажрибали, ёши катта футболчилар кетишди ва уларнинг ўрнига ёшлар келишди. Таркибни ёшарганига қарасак "Пахтакор" сифатли ўйнамоқда.
Шацких икки марта "Пахтакор"ни чемпион қилганини унутмаслик керак. Ҳозир у ва клуб учун янги чақирув. Таркибнинг бунчалик янгиланиши осон бўлмаган жараён. Ўзгаришларга қарамай, "Пахтакор" ҳамон медаллар учун курашмоқда. Бу ҳурматга лойиқ жиҳат.

- "Ал Васл"га қарши баҳсдан нима кутяпсиз?

- Тушунарлики рақиб жуда жиддий. Аммо "Пахтакор"да ҳужумда имкониятлар бўлиши аниқ. Асосийси - вазиятлардан унумли фойдаланиш ва ҳимояда тартибли ўйнаш. Яхши тайёрланиш, рақибни ўрганиш ва ўйинга иштиёқ билан тушиш керак. Бундай ўйинларда кўп нарса иштиёққа боғлиқ.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика