UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  0 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  1 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  2 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  8 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  4 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0

Зафармурод Абдираҳматов: "Биз рақиб танламаймиз" Янгиликлар

Зафармурод Абдираҳматов: "Биз рақиб танламаймиз"

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида "Насаф" клуби футболчиси ва терма жамоамиз аъзоси Зафармурод Абдираҳматов Таиландга қарши кечадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

- Таиландга қарши тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Таиландга қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳаммаси режамиз бўйича кетмоқда. Ишлашда давом этамиз. Биз ўйинга тайёрмиз. Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлай олдик. Бу қувонарли жиҳат.

- Таиланд терма жамоаси биз учун қулай рақибми?

- Биз рақиб танламадик. Айрим бир жамоалар атайлаб рақиблардан қочиш учун ўйнашди. Жалол ака Машарипов айтиб ўтганларидек биз ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз ва курашишга тайёрмиз. Таиланд ҳам анча яхши шакилланган жамоа ҳисобланади.

- Шерзод Насруллаев жароҳатдан қайтди, энди бош мураббий кимга кўпроқ ўйин амалиётини тақдим этади деб ўйлайсиз?

- Билмадим. Эртага ушбу саволга жавобни билиб оламиз. Бош мураббийнинг ҳар доим ҳурмат билан қабул қиламан.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика