UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  7 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  1 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3

Зафар Полвонов: “Олмалиқ”ни яхши хотиралар билан тарк этдим” Янгиликлар

Зафар Полвонов: “Олмалиқ”ни яхши хотиралар билан тарк этдим”

Ўтган мавсум “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилган таниқли ҳужумчи Зафар Полвонов жорий йил клубини ўзгартиришга қарор қилди.
Эндиликда у Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Яқинда Полвонов билан кўришиб, суҳбатлашдик. Ўзининг айтишича “Олмалиқ”дан яхши хотиралар қолган.

- “Олмалиқ”ни яхши хотиралар билан тарк этдим. У ерда 3 йил ўйнадим. Мен борган пайтда жамоанинг ҳужум чизиғида рақобат кучли эди. Аслида ҳамма вақт ҳам шундай эди дейиш мумкин. Гарчи ҳар йили таркибда сезиларли ўзгариш кузатилсада, яхши жамоа йиғилади. Игорь Шквирин қўли остида ўйнаб, озми-кўпми мухлисларга янада танилдим. Мураббий қаттиққўл ва жуда талабчан. Ўзи илгари ҳужумчи бўлгани учун ҳам жамоадаги олдинги чизиқ вакилларига бу борада кўп кўрсатма берарди.

- Молиявий томондан “Олмалиқ”да муаммо бўлмаган. Ҳаттоки жарохат олиб сафдан чиққан ўйинчиларга ҳам кўнғироқ қилиб, ойлик маошини олиб кетиши ҳақида айтишарди. Шу томонига қойил қолмасдан илож йўқ. Ҳозирги кунда айрим жамоалар вада қилинган пулларни бермасдан, футболчиларда ҳадик уйғотмоқда. Шунинг учун ҳам ҳар йили жамоасини ўзгартираётган ўйинчилар сони оз эмас.

- Эътибор берсангиз охирги йилларда “Олмалиқ”да сермаҳсуллик кўрсата олмадим. Кутилмаган жароҳатлар ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Балки қаердадир омадим келмагандир. Шунинг учун муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим. Клубни тарк этаётганда ҳамма билан илиқ муносбатда хайрлашдик. Бемалол айта оламанки, бу жамоада ўйнаб ҳеч қачон афсусланмайман.

- Биласиз “Шўртан”мен учун бегона эмас. Ўзим қашқадарёликман. Қолаверса илгари бу жамоада ўйнаганман. Раҳбарият ва бош мураббий билан гаплашганимда, менга ишонч билдираётганини айтди. Бошқа масалалар ҳам ижобий ҳал бўлгач, шартнома тузишга қарор қилдим.

- Тўғриси, олдимда бошқа вариантлар ҳам турганди. Лекин энди булар ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Эътиборимни фақат “Шўртан”га қаратганман.

- Бир йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтган “Шўртан” таркиби деярли янгитдан шакллантирилмоқда. Олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган ўйинчилар жалб этилган. Насиб қилса бу йил ишқибозларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика