UZ

Сўнгги янгиликлар

05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  5 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5

Зафар Полвонов: “Олмалиқ”ни яхши хотиралар билан тарк этдим” Янгиликлар

Зафар Полвонов: “Олмалиқ”ни яхши хотиралар билан тарк этдим”

Ўтган мавсум “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилган таниқли ҳужумчи Зафар Полвонов жорий йил клубини ўзгартиришга қарор қилди.
Эндиликда у Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Яқинда Полвонов билан кўришиб, суҳбатлашдик. Ўзининг айтишича “Олмалиқ”дан яхши хотиралар қолган.

- “Олмалиқ”ни яхши хотиралар билан тарк этдим. У ерда 3 йил ўйнадим. Мен борган пайтда жамоанинг ҳужум чизиғида рақобат кучли эди. Аслида ҳамма вақт ҳам шундай эди дейиш мумкин. Гарчи ҳар йили таркибда сезиларли ўзгариш кузатилсада, яхши жамоа йиғилади. Игорь Шквирин қўли остида ўйнаб, озми-кўпми мухлисларга янада танилдим. Мураббий қаттиққўл ва жуда талабчан. Ўзи илгари ҳужумчи бўлгани учун ҳам жамоадаги олдинги чизиқ вакилларига бу борада кўп кўрсатма берарди.

- Молиявий томондан “Олмалиқ”да муаммо бўлмаган. Ҳаттоки жарохат олиб сафдан чиққан ўйинчиларга ҳам кўнғироқ қилиб, ойлик маошини олиб кетиши ҳақида айтишарди. Шу томонига қойил қолмасдан илож йўқ. Ҳозирги кунда айрим жамоалар вада қилинган пулларни бермасдан, футболчиларда ҳадик уйғотмоқда. Шунинг учун ҳам ҳар йили жамоасини ўзгартираётган ўйинчилар сони оз эмас.

- Эътибор берсангиз охирги йилларда “Олмалиқ”да сермаҳсуллик кўрсата олмадим. Кутилмаган жароҳатлар ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Балки қаердадир омадим келмагандир. Шунинг учун муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим. Клубни тарк этаётганда ҳамма билан илиқ муносбатда хайрлашдик. Бемалол айта оламанки, бу жамоада ўйнаб ҳеч қачон афсусланмайман.

- Биласиз “Шўртан”мен учун бегона эмас. Ўзим қашқадарёликман. Қолаверса илгари бу жамоада ўйнаганман. Раҳбарият ва бош мураббий билан гаплашганимда, менга ишонч билдираётганини айтди. Бошқа масалалар ҳам ижобий ҳал бўлгач, шартнома тузишга қарор қилдим.

- Тўғриси, олдимда бошқа вариантлар ҳам турганди. Лекин энди булар ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Эътиборимни фақат “Шўртан”га қаратганман.

- Бир йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтган “Шўртан” таркиби деярли янгитдан шакллантирилмоқда. Олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган ўйинчилар жалб этилган. Насиб қилса бу йил ишқибозларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика