Забитцер – ЕЧЛ гуруҳ босқичида киритилган энг чиройли гол муаллифи
21 дек 2019 00:57
Янгиликлар
Забитцер – ЕЧЛ гуруҳ босқичида киритилган энг чиройли гол муаллифи
Европа чемпионлар лигаси матбуот хизмати ўзининг Твиттердаги расмий саҳифасида ЕЧЛнинг жорий мавсум гуруҳ босқичида энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома якунларини эълон қилди.
Унга кўра “РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Марсель Забитцернинг ЕЧЛ 3-турида “Зенит” дарвозасига киритилган голи мусобақанинг гуруҳ босқичида киритиган энг чиройли гол сифатида эътироф этилди.
23 октябрь куни ўтказилган “РБ Лейпциг” – “Зенит” (2:1) учрашувининг 59-дақиқасида Забитцер “Зенит” жарима майдончасининг бурчакка яқин жойида бўлишига қарамай тўпни ўзига хос траектория билан рақиб дарвозасининг “тўққиз”лигига йўллаб, жамоасининг ғалабасини таъминлаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар