UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Забиҳилло Ўринбоев: “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман” Янгиликлар

Забиҳилло Ўринбоев: “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман”

“Навбаҳор” якунланган мавсумда юбилей – 1400-голини урганлиги ва ушбу голга Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилганлиги борасида маълумот бергандик.

Шу муносабат билан айни пайтда қишки таътилда бўлган 25 ёшли маҳоратли футболчи билан телефон орқали боғланиб, Забиҳиллонинг бу борадаги фикри билан қизиқдик.

- Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни кириб келаётган янги – 2021 йил билан табриклайман. Илоҳим, янги йил барчага бахт ва қувонч олиб келсин. Бу йил амалга ошмаган орзулари келаси йили амалга ошсин.

Албатта, нафақат мамлакатимиз, балки Осиё қитъаси ҳамда собиқ иттифоқ давлатларида ҳам таниқли, Суперлигамизнинг “Пахтакор” билан биргаликда икки мунтазам иштирокчисидан бири бўлган, шунингдек, юртимизнинг энг совриндор жамоалари қаторидан ўрин олган “Навбаҳор”даги бир йиллик фаолиятим давомида жамоанинг юбилей голи муаллифига айланиб, “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман.

Ҳали ёшман ҳамда келажакдаги фаолиятим давомида ҳам яна шундай юбилей голлар муаллифига айланиб, ижобий ва ёқимли статискаларни қайд этаман, деган умиддаман.

Жорий мавсум якунида “Навбаҳор” билан тузилган шартномам муддати якунланди ҳамда жамоадаги тақдиримга янги йилдан сўнг, ойдинлик киритилади. Албатта, “Навбаҳор”да босими юқори. Шу боис, жамоа ўйинига мослашишим учун бироз вақт керак бўлди. Келаси мавсумда ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлсам, чиройли ўйинларим ва голларим билан жамоа мухлисларига қувонч улашаман деган умиддаман. Якунига етаётган йилда пандемия сабабли, “Навбаҳор” ижобий натижа қайд эта олмади. Худо хоҳласа, янги мавсумда наманганликлар клуб раҳбарияти ҳамда жамоа мухлислари ишончини оқлаб, совриндорлар сафидан ўрин олиш учун кураш олиб боришади деган ниятдаман.

Жамоа билан янги шартнома имзолайдиган бўлсам, буни амалга ошириш учун мен ҳам муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман. Сўзим якунида яна бир марта барча юртдошларимизни янги йил билан муборакбод этаман", - деди Забиҳилло Ўринбоев. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика