UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  0 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  15 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  38 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2

Забиҳилло Ўринбоев: “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман” Янгиликлар

Забиҳилло Ўринбоев: “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман”

“Навбаҳор” якунланган мавсумда юбилей – 1400-голини урганлиги ва ушбу голга Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилганлиги борасида маълумот бергандик.

Шу муносабат билан айни пайтда қишки таътилда бўлган 25 ёшли маҳоратли футболчи билан телефон орқали боғланиб, Забиҳиллонинг бу борадаги фикри билан қизиқдик.

- Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни кириб келаётган янги – 2021 йил билан табриклайман. Илоҳим, янги йил барчага бахт ва қувонч олиб келсин. Бу йил амалга ошмаган орзулари келаси йили амалга ошсин.

Албатта, нафақат мамлакатимиз, балки Осиё қитъаси ҳамда собиқ иттифоқ давлатларида ҳам таниқли, Суперлигамизнинг “Пахтакор” билан биргаликда икки мунтазам иштирокчисидан бири бўлган, шунингдек, юртимизнинг энг совриндор жамоалари қаторидан ўрин олган “Навбаҳор”даги бир йиллик фаолиятим давомида жамоанинг юбилей голи муаллифига айланиб, “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман.

Ҳали ёшман ҳамда келажакдаги фаолиятим давомида ҳам яна шундай юбилей голлар муаллифига айланиб, ижобий ва ёқимли статискаларни қайд этаман, деган умиддаман.

Жорий мавсум якунида “Навбаҳор” билан тузилган шартномам муддати якунланди ҳамда жамоадаги тақдиримга янги йилдан сўнг, ойдинлик киритилади. Албатта, “Навбаҳор”да босими юқори. Шу боис, жамоа ўйинига мослашишим учун бироз вақт керак бўлди. Келаси мавсумда ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлсам, чиройли ўйинларим ва голларим билан жамоа мухлисларига қувонч улашаман деган умиддаман. Якунига етаётган йилда пандемия сабабли, “Навбаҳор” ижобий натижа қайд эта олмади. Худо хоҳласа, янги мавсумда наманганликлар клуб раҳбарияти ҳамда жамоа мухлислари ишончини оқлаб, совриндорлар сафидан ўрин олиш учун кураш олиб боришади деган ниятдаман.

Жамоа билан янги шартнома имзолайдиган бўлсам, буни амалга ошириш учун мен ҳам муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман. Сўзим якунида яна бир марта барча юртдошларимизни янги йил билан муборакбод этаман", - деди Забиҳилло Ўринбоев. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика