"Ювентус"дан 15 очко олиб ташланди
21 янв 2023 07:41
Янгиликлар
"Ювентус"дан 15 очко олиб ташланди
"Ювентус" молиявий фирибгарлик сабаб А Серияда 15 очкодан маҳрум бўлди.
Италия футбол федерацияси суди клубни жазолашни талаб қилган прокурорнинг сўровини қониқтирди. Прокурор аввалроқ "Ювентус"дан 9 очко олиб ташлашни сўраганди.
Энди туринликлар ҳисобида 37 очко эмас, 22 очко бор. Бу орқали "Юве" А Серияда 10-ўринга тушиб кетди.
"Ювентус" ушбу қарорга жавобан апелляция бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" футболчиларнинг трансфер суммасини ошириб кўрсатганликда айбланганди. Шунингдек футболчи ва ходимлар учун ҳаражатлар ҳақидаги маълумотларни камайтириб кўрсатганлик бўйича ҳам айбловлар қўйилган.
Аввалроқ, "Юве" раҳбарлари истеъфога чиқарилганди. Аньелли, Недвед ва бошқа собиқ раҳбарлар ҳисобот соҳталиги бўйича жавобгарликка тортилади.
Ўхшаш янгиликлар
20:52
"Реал" ҳимоячиси: "Яхши ҳимояланиш сирини Италияда ўрганганман. "Ювентус" ва "Рома"дан миннатдорман" 1
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар