"Ювентус" "Тоттенхэм" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
29 мар 2019 13:30
Янгиликлар
"Ювентус" "Тоттенхэм" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Ювентус" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелдни сотиб олишни кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, Турин клуби ёзда бельгиялик футболчи учун 25 млн. фунт тўлаши мумкин.
Олдинроқ, Лондон клуби раҳбарияти Алдервейрелд борасида таклифларни кўриб чиқиши эълон қилинган эди. Пойтахт клуби 30 ёшли футболчини 26 млн. фунтга сотмоқчи. Ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед" Алдервейрелдни харид қилишга уриниб кўрганди, аммо нарх баландлиги туфайли трансфер амалга ошмаган.
"Ювентус" 2019 йилнинг ёзида бирданига икки марказий ҳимоячи сотиб олиб, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни мақсад қилган.
Тобининг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
13:44
"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр 0
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар