"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи
05 авг 2025 18:36
Янгиликлар
"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи
"Ювентус" "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг трансферига қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" маълум қилди.
Манбага кўра, Италия клуби Мортен Хюльманд борасида "Спортинг" билан музокараларни якунлайди ва бор эътиборини 25 ёшли италияликни сотиб олишга қаратади.
Тонали 2024/25 йилги мавсум 45 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Ньюкасл" билан битими 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар