"Ювентус" ижарадаги футболчисини пулламоқчи
25 мар 2024 19:11
Янгиликлар
"Ювентус" ижарадаги футболчисини пулламоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби вингер Матиас Соулени сотиш ҳақида ўйламоқда.
Бу ҳақда "Tuttosport" ёзмоқда.
"Бьянконери" ёш футболчини 50 миллион еврога сотиб, бу пулни "Аталанта" ярим ҳимоячиси Тен Копмейнерснинг трансферига сарфламоқчи. Аввалроқ у бергамоликлар сафини тарк этиш истагини билдирганди.
Соуле ҳозирда ижара асосида "Фрозиноне"да ўйнамоқда, шундан сўнг у Турин клубида мунтазам ўринга эга бўлмоқчи. 20 ёшли аргентиналик жорий мавсум А Серияда 27 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар