UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  0 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  10 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  14 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Юрген Клоппнинг тўйида куёвжўра бўлган мутахассис "Шальке" бош мураббийига айланди Янгиликлар

Юрген Клоппнинг тўйида куёвжўра бўлган мутахассис "Шальке" бош мураббийига айланди

Келаси мавсумдан эътиборан Гельзеркирхеннинг "Шальке" жамоасини Давид Вагнер бошқаради.

Кеча клуб расмий сайти собиқ футболчиси саналган Давид Вагнер билан келишувга эришилгани ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Давид Вагнер 1 июлдан ишга киришади ва жамоани янги мавсумга тайёрлайди. "Шальке" ва Вагнер ўртасидаги битим 2023 йилга қадар мўлжалланган.


Жорий мавсумни жуда ёмон ўтказаётган ва Бундеслигага 2 тур қолганида элитада расман жонини сақлаб қолган "Шальке"ни мавсум якунига қадар Хууб Стевенс бошқариб туради. Баҳорда эса клуб раҳбарияти жамоа билан муваффақиятсиз мавсумни ўтказган Доменико Тедескони истеъфо чиқарганди.

Эслатиб ўтамиз, Вагнер бунга қадар Дортмунднинг "Боруссия" клубининг иккинчи жамоаси ва АПЛ вакили "Хаддерсфилд"ни бошқарган. Эътиборли тарафи, айнан Вагнер жамоани АПЛга олиб чиқишни уддалаганди.


Қайд этиш керакки, Давид Вагнерни ўз вақтида Дортмунднинг "Боруссия" клубини иккинчи жамоасини бошқаришга Юрген Клопп чақирган ва ишонч билдирганди. Клопп "Боруссия"дан кетгач Давид Вагнер ҳам жамоани тарк этган ва Англиядан қўним топганди. Давид Вагнер Юрген Клоппнинг никоҳ тўйида куёвжўра бўлганлиги билан Германияда машҳур шахс саналади.

Янги мавсумдан эътиборан Юрген Клоппнинг ёқимтой мутахассиси Давид Вагнер маълум танаффусдан сўнг Германияга қайтади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика