“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин
28 дек 2025 11:50
Янгиликлар
“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин
"Интер" ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези "Фенербахче"га қизиқ.
Турк клуби 26 ёшли футболчини мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи ва тахминан 40 миллион евро сарфлашга тайёр.
Хавбекка "Ювентус”, "Рома" ва "Наполи" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо "нерадзуррилар" футболчини тўғридан-тўғри рақобатчиларга беришни истамаяпти.
"Фенербахче" варианти миланликлар учун энг маъқули ҳисобланади, чунки бу уларга ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олиш учун сарфлаши мумкин бўлган пулни кафолатлайди. "Интер" Марко Палестрага қизиқмоқда, "Аталанта" ўйинчи учун 40 миллион евро талаб қилмоқда.
Фраттезининг ўрнини тўлдириш учун "Интер" Александр Станковични "Брюгге"дан қайтариши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар