Юрген Клинсманн собиқ жиноятчини табриклади
11 авг 2015 13:14
Янгиликлар
Юрген Клинсманн собиқ жиноятчини табриклади
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн "Сан-Паулу" ҳимоячиси Бренони футболга қайтгани билан табриклади.
"Бавария" собиқ футболчиси суғурта пулига эга бўлиш учун ўз уйини ёқиб юборганидан сўнг, 2 йил 9 ой қамоқ жазосини ўтади. У ўтган йилнинг декабрида озодликка чиқиб "Сан-Паулу"га қайтди. Шу кунларда Брено Бразилия клубида "Коринтианс"га қарши баҳсда захирадан ўйинга қўшилди. Футболчи 2008/09 мавсумда "Бавария"да Клинсманн қўл остида тўп тепган.
"Брено, табриклайман! Сени яна майдонда, "Сан-Паулу" сафида кўришдан хурсандман" - дейди Клинсманн.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар