UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  0 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  18 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  5 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  2 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Ёзда келган етти "қалдирғоч" Янгиликлар

Ёзда келган етти "қалдирғоч"

Кеча, 26 июль куни Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби давралар оралиғида ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни таништирди.

Биз "қалдирғочлар" таркибига қўшилган футболчиларга батафсил тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Исломжон Қобилов
01.06.1997
Ҳимоячи

Қайси клубдан: "Металлург"
Биринчи даврадан статистикаси: 11та ўйин 835 дақиқа 2та гол


Ўзбекистон U-22 терма жамоаси аъзоси ҳуқуқий жиҳатдан "Бунёдкор"га тегишли. Қобилов йил бошида "Металлург"га ижарага берилган эди. Миржалол Қосимов ҳимояда турли позицияларда ўйнай оладиган футболчини жамоага қайтарди. Қобилов стандарт вазиятларда ва узоқдан кучли зарба беришда хавфли ҳисобланади. Унга бежизга "Колодин" деб лақаб қўйишмаган. Россиялик собиқ ҳимоячининг ҳам зарбаси жуда кучли эди.


Сардор Собирхўжаев
06.11.1994
Ярим ҳимоячи

Қайси клубдан: "Шўртан"
Биринчи даврадаги статистикаси: 15та ўйин 1153 дақиқа 1та гол



2013-2015 йиллар давомида "Бунёдкор" клуби шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи ўтган йилни Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида бошлаб Тошкентнинг "Обод" клубида якунлаган эди.

Ушбу мавсумни эса Ғузорнинг "Шўртан" клуби сафида бошлади. Сардор жамоани қайси мураббий бошқарса ҳам майдонга тушаверди. Яъни Собирхўжаев 15та ўйинда қатнашди ва 1та гол урди.

Миржалол Қосимов ўз вақтида ушбу футболчи билан айнан "Бунёдкор"да бирга ишлаган. Ярим ҳимоячини Қосимов яна ўз жамоасига чорлади. У таркибдаги рақобатни ошириш учун "қалдирғочлар" сафига қўшилди деб ўйлаймиз.


Воҳид Шодиев
09.11.1986
Ҳужумчи
Қайси клубдан:
"Қизилқум"
Биринчи даврадаги статистикаси: 12та ўйин 803 дақиқа



Тажрибали Воҳид Шодиев ҳам Қосимовнинг олдинги шогирдларидан бири. У олий лигадаги фаолиятини 2008 йил "УзДонгЖу" сафида бошлаганди. Кейинги йилги Навоийнинг "Қизилқум" клубида ўтказиб 7та гол урганди. Навбатдаги икки мавсумни Шодиев водийда, "Нефтчи" сафида ўтказган ҳамда умуман гол ура олмаган эди. 2012-2013 йилларда ҳужумчи "Бухоро"да ўйнаб 51та учрашувда 17та тўп киритган эди. Кейинги мавсумда айнан Қосимов уни "Бунёдкор"га олиб келганди. Шу тариқа Воҳид "қалдирғочлар" таркибида 2015 йил охирига қадар ўйнаб 42та баҳсда 13та гол урди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Австралиядаги Осиё Кубогида иштирок этиб қайтган ҳужумчини Малайзиянинг "Перак" клуби ўз таркибига қўшиб олди. 2016 йил ярмида "Қизилқум" сафида ўйнашни бошлаган Шодиев бир йилдан кейин яна ўз собиқ клуби "Бунёдкор"га қайтди. Бу йил биринчи даврада ҳужумчи 12та баҳсда қатнашиб умуман гол ура олмади. Кўрамиз Шодиев Қосимов қўл остида яна гол уришни бошлармикин? Элдор Шомуродов жамоани тарк этди. Жавоҳир Эсонқулов "Металлург"га ижарага берилди. Шундай экан Шодиев иккинчи даврада асосан Шаҳзодбек Нурматов, Вадим Чемиртан ва яна бир ҳужумчи билан рақобат қилади. Бу ҳужумчи ҳақида мақоламиз сўнггида маълум қиламиз.

Анвар Ғофуров
14.05.1982
Ҳимоячи
Қайси клубдан:
"Обод"
Биринчи даврадаги статистикаси: 14та ўйин 1260 дақиқа



Миржалол Қосимов "Бунёдкор"га қайтарган яна бир футболчи бу тажрибали ҳимоячи Анвар Ғофуров бўлди. "Пахтакор", "Навбаҳор", "Динамо", "Машъал" каби клубларда ўйнаган Ғофуров 2009 йилда "Бунёдкор"га келган ҳамда 2016 йил ёзига қадар узлуксиз равишда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилганди. Ўтган йил ўйин амалиёти кам бўлган Ғофуров пойтахтнинг бошқа бир клуби бўлган "Обод" сафига ўтишга қарор қилганди. Ғофуров ушбу жамоада сардор даражасига чиқиб олганди. Қосимов собиқ "бунёдкорчи"ни яна жамоага қайтаришга ва марказий ҳимоядаги рақобатни оширишга қарор қилди.


Суҳробжон Султонов
26.03.1990
Дарвозабон
Қайси клубдан
: "Металлург"
Биринчи даврадаги статистикаси: 9та ўйин 810 дақиқа 10та гол ўтказган



Аллақачон олий лигада тажрибали дарвозабон бўлиб қолган Суҳробжон Султонов кўп йиллар давомида "Металлург" сафида ўйнади. Аниқроғи 2013 йилдан буён мунтазам равишда Бекобод клуби дарвозасини қўриқлаган Султонов энди "Бунёдкор"да Зуҳуров билан рақобат қиладиган бўлди. Қосимов биринчи даврада "қалдирғочлар" бош мураббийига айланганида жамоада ҳусусан дарвоза чизиғида рақобат йўқлигини айтган эди. Шу боис иккинчи давра олдидан Тошкент клуби тажрибали посбонни ўз таркибига қўшиб олди.


Шохрух Гадоев
31.12.1991
Ярим ҳимоячи
Қайси клубдан:
"Бухоро"
Биринчи даврадаги статистикаси: 15та ўйин 1021 дақиқа 2та гол



2012-2015 йилларда Қаршининг "Насаф" клубида ўйнаган ярим ҳимоячи ҳам ўз собиқ клубига қайтди. Гадоев аслида ўтган йил ярмида "Бунёдкор"га келганди. Сергей Лушан уни бир қатор ўйинларда майдонга туширди. Аммо шу йил бошида ярим ҳимоячининг "Бухоро"га кетишига қаршилик қилмади. 2017 йилнинг биринчи ярмида Шохрух 15та ўйинда қатнашиб 2та гол уришга муваффақ бўлди. Гадоев  Ўзбекистон терма жамоасида Қосимов қўл остида дебют қилганди. Яъни мураббий ушбу футболчининг имкониятларини жуда яхши билгани учун ҳам ўз жамоасига таклиф қилди. Қанотда ўйнайдиган Гадоев турли жойларда ҳаракат қила олиши билан ҳам ном қозона олган.

Шохруз Норхонов
13.04.1993
Ҳужумчи
Қайси клубдан:
"Обод"
Биринчи даврадаги статистикаси: 14та ўйин 1189 дақиқа 3та гол


Юқорида Шодиев рақобат қиладиган яна бир ҳужумчи бу Шоҳруз Норхонов эди. "Бунёдкор"нинг иккинчи давра олдидан қилган энг муҳим трансферларидан бири айнан Норхонов бўлди десак муболаға бўлмаса керак. Сабаби "Ўзбек Неймари"да  гол сезиш қобилияти юқори ва агар меҳнат қилишда давом этса терма жамоа даражасига чиқиши ҳам мумкин. Ўтган йил "Обод" сафида олий лигада дебют қилган ҳужумчи 29та ўйинда рақиблар дарвозасига 14та гол уришга эришган ҳамда мавсум тўпурарлари орасида учинчи бўлганди. Ушбу мавсум биринчи даврасида Норхонов атига 3та тўп киритди. Аммо шунга қарамай айнан у "Обод"нинг тўпурари бўлиб турганди. Шоҳруз энди Миржалол Қосимов қўл остида қандай ўйин намойиш этишига гувоҳи бўламиз.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика