UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  14 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  3 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони Янгиликлар

“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони

Бу йилги “Хоразм вилояти ҳаваскорлар футбол лигаси-2020”(2-лига) мусобақаси пандемия сабабли қисқа фурсатда ўтказилди.

Учрашувлар марказлашган ҳолда Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадиони ва Хоразм вилояти футбол маҳорати мактаби майдонида уюштирилди.

Мусобақанинг дастлабки босқичида 16 та жамоа “А” ва “В” гуруҳларига тақсимланган ҳолда бир даврали тизимда ўзаро куч синашишди. Босқич ўйинлари якунига кўра, ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Ушбу босқичда Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби(директори Жамоладдин Абдуллаев)нинг “Ёшлик” жамоаси ва “Ҳазорасп”(Ҳазорасп тумани) жамоаси рўпара келди. Бу ўйинда “Ёшлик” футболчилари ғалаба қозонишди, 3:2. Иккинчи ўйинда “Хоразм U-18” жамоаси “Хива т.”(Хива тумани) жамоаси устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳал қилувчи ўйинлар “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ташкил этилди. Хусусан, учинчи ўрин учун кечган беллашувда “Ҳазорасп”лик футболчилар “Хива т.” жамоасини 7:1 ҳисобида енгишди. Финалда вилоят марказининг икки жамоаси “Ёшлик” ва “Хоразм U-18” жамоалари рўпара келди. Таркибига Рўзим Аҳмедов, Маркс Қурамбоев, Жамоладдин Машарипов сингари тажрибали футболчиларни, иқтидорли ёшларни жамлаган “Ёшлик” жамоаси рақибини йирик ҳисобда доғда қолдирди, 8:2. Шундай қилиб, “Ёшлик” жамоаси 2020 йилги Хоразм вилояти чемпионлигини қўлга киритди.

Ушбу жамоанинг муваффақиятининг яна бир жиҳати шундаки, унга нафақат Хоразм воҳасида, умуман, республикамиз футбол ихлосмандларига ҳам футболчи, ҳам тренер сифатида яхши танилган Вали Султонов устозлик қилмоқда.
“Ёшлик” жамоаси футболчилари биринчилик мобайнида рақиблари дарвозасини 49 марта ишғол қилишди. Шундан, Рўзим Аҳмедов – 14 та, Жамоладдин Машарипов-8 та, Шоҳруҳ Искандаров – 5 та, Маркс Қурамбоев, Жавлон Эгамов, Шоҳруҳ Ёқубов, Сирожиддин Хўжаев – 4 тадан, Сарвар Ҳажибоев – 2 та, Низомаддин Отаниёзов, Бобур Раҳимберганов, Бахтиёр Норбоев, Менглибой Жумабоев – 1 тадан гол муаллифи бўлишди. Рўзим Аҳмедов мусобақанинг тўпурари сифатида эътироф этилди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими қатнашган Хоразм вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ф.Эрманов сўзга чиқиб, юртимизда спортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталиб, совринли ўринларни эгаллаган жамоалар футболчиларини эришган муваффақиятлари билан қизғин қутлади. Шундан сўнг, ғолиб ва совриндор жамоаларни вилоят ҳокимлигининг кубоги, дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши ўйинчилари ва бошқа иштирокчи жамоалар ҳам ҳокимлик томонидан муносиб рағбатлантирилди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика