UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон (матнли трансляция)  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  8 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  22 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  12 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  10 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  26 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Янгиликлар

Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО

Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.


- Учрашув бошланди!

- Равшан Ҳайдаров шогирдлари ўйинни фаоллик билан бошлашди. Аммо жамоамиз тарафидан ташкил этилган ҳужумлар якунланмай қолди. Россия ёшларининг дастлабки ҳужуми чап қанот хавфли тус олди ва Иван Обляковнинг дарвозамиз томон тепган зарбаси гол билан тугади - 0:1.

Голдан кейин меҳмонлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда.

11-дақиқа: Майдон марказидан бошланган ҳужум анча хавфли чиқди. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг тўп узатмасидан сўнг Ислом Рашидхонов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борганди. Аммо Ислом Рашидхонов тўпни дарвозага йўллайман дегунча рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишга улгуришди.
18-дақиқа: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳозир учрашувдаги ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Ўнг қанотдан ривож олган ҳужумни Жавоҳир Қаҳрамонов самарали якунлай олмади. Унинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
19-дақиқа: Дарвозамизга пенальти! Рифат Жемалетдинов ўйиндаги ҳисобни 2:0га етказди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида гол уриш учун иккита вазият юзага келди. Дастлаб Шароф Муҳитдиновнинг, кейин эса Забиҳилло Ўринбоевнинг дарвозага тепган зарбалари ноаниқ кетди.
33-дақиқада яна гол урилди. Бу сафар ҳам Россия ёшлар терма жамоаси футболчиси Иван Обляков жарима майдончамиз ичида хотиржам ҳаракат қилди ва ўз имкониятидан унумли фойдаланди - 0:3.

Биринчи тайм тугади - 0:3.

Иккинчи бўлим бошланди.
50-дақиқа: Вакилларимиз уюштирган ҳужум ниҳоят гол билан якунланди. Сардор Азимов чап қанотдан ҳимоячилардан узиб кетди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол этди - 1:3.
52-дақиқа: Жавоҳир Сиддиқовнинг тўп оширишидан сўнг ҳозиргина майдонга тушган Бобир Абдихолиқов боши билан гол урди ва ҳисобни қисқартирди - 2:3.
61-дақиқада Дмитрий Баринов белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди ва ҳисобни 2:4га етказди.
79-дақиқа: Пенальти! Забиҳилло Ўринбоев 11-метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди - 3:4.
Учрашувда бошқа голлар киритилмади ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муросасиз ўтган беллашувда имкониятни бой берди.

Ўзбекистон U-21 - Россия U-21 3:4
27 май 2017. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30


Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Маъмур Саидқосимов, Руслан Серазетдинов, Шерзод Қосимов (барчаси Ўзбекистон)

Голлар
: Иван Обляков (6, 33), Рифат Жемалетдинов (19-пенальтидан), Сардор Азимов (50), Бобир Абдихолиқов (52), Дмитрий Баринов (61) Забиҳилло Ўринбоев (76 пенальтидан)

Ўзбекистон U-21
- 21.Дилшод Ҳамроев, 2.Ойбек Рустамов, 4.Эргаш Исмоилов (3.Ислом Қобилов, 35), 5.Ҳусниддин Ғофуров, 7.Хуршид Ғиёсов, 8.Сардорбек Азимов, 9.Ислом Рашидхонов (18.Бобир Абдихолиқов, 46), 11.Забиҳилло Ўринбоев, 16.Жавоҳир Қаҳрамонов (10.Жавоҳир Сиддиқов, 35), 17.Шароф Муҳитдинов, 20.Достонбек Турсунов
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Ислом Қобилов, 6.Азиз Ғаниев, 10.Жавоҳир Сидиқов, 13.Абдужамол Исроилов, 15.Равшан Хурсанов, 19.Дониёр Нарзуллаев, 18.Бобир Абдухолиқов, 22.Бегзод Ғанижонов

Россия U-21 - 12.Игорь Обухов, 2.Шамсиддин Шанбиев, 3.Александр Лихачев, 4.Евгений Назаров, 5.Даниил Фомин, 8.Игорь Безденежных, 9.Илья Жигулев, 14.Иван Обляков, 16.Рифат Жемалетдинов, 17.Павел Шакуро, 19.Георгий Мелкадзе
Захирадан майдонга тушганлар: 23.Илья Помазун, 1.Игорь Лешук, 6.Дмитрий Баринов, 7.Илзат Аҳмедов, 10.Федор Чалов, 11.Алексей Гасилин, 13.Алекс Мацукатов, 15.Игорь Коновалов, 18.Никита Калугин, 20.Зелимхан Бакаев, 21.Лео Гогличидзе, 22.Николай Рассказов.
Огоҳлантириш: Александр Лихачев (31)



















Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика