UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  1 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  2 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  10 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  17 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Янгиликлар

Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО

Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.


- Учрашув бошланди!

- Равшан Ҳайдаров шогирдлари ўйинни фаоллик билан бошлашди. Аммо жамоамиз тарафидан ташкил этилган ҳужумлар якунланмай қолди. Россия ёшларининг дастлабки ҳужуми чап қанот хавфли тус олди ва Иван Обляковнинг дарвозамиз томон тепган зарбаси гол билан тугади - 0:1.

Голдан кейин меҳмонлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда.

11-дақиқа: Майдон марказидан бошланган ҳужум анча хавфли чиқди. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг тўп узатмасидан сўнг Ислом Рашидхонов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борганди. Аммо Ислом Рашидхонов тўпни дарвозага йўллайман дегунча рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишга улгуришди.
18-дақиқа: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳозир учрашувдаги ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Ўнг қанотдан ривож олган ҳужумни Жавоҳир Қаҳрамонов самарали якунлай олмади. Унинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
19-дақиқа: Дарвозамизга пенальти! Рифат Жемалетдинов ўйиндаги ҳисобни 2:0га етказди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида гол уриш учун иккита вазият юзага келди. Дастлаб Шароф Муҳитдиновнинг, кейин эса Забиҳилло Ўринбоевнинг дарвозага тепган зарбалари ноаниқ кетди.
33-дақиқада яна гол урилди. Бу сафар ҳам Россия ёшлар терма жамоаси футболчиси Иван Обляков жарима майдончамиз ичида хотиржам ҳаракат қилди ва ўз имкониятидан унумли фойдаланди - 0:3.

Биринчи тайм тугади - 0:3.

Иккинчи бўлим бошланди.
50-дақиқа: Вакилларимиз уюштирган ҳужум ниҳоят гол билан якунланди. Сардор Азимов чап қанотдан ҳимоячилардан узиб кетди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол этди - 1:3.
52-дақиқа: Жавоҳир Сиддиқовнинг тўп оширишидан сўнг ҳозиргина майдонга тушган Бобир Абдихолиқов боши билан гол урди ва ҳисобни қисқартирди - 2:3.
61-дақиқада Дмитрий Баринов белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди ва ҳисобни 2:4га етказди.
79-дақиқа: Пенальти! Забиҳилло Ўринбоев 11-метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди - 3:4.
Учрашувда бошқа голлар киритилмади ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муросасиз ўтган беллашувда имкониятни бой берди.

Ўзбекистон U-21 - Россия U-21 3:4
27 май 2017. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30


Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Маъмур Саидқосимов, Руслан Серазетдинов, Шерзод Қосимов (барчаси Ўзбекистон)

Голлар
: Иван Обляков (6, 33), Рифат Жемалетдинов (19-пенальтидан), Сардор Азимов (50), Бобир Абдихолиқов (52), Дмитрий Баринов (61) Забиҳилло Ўринбоев (76 пенальтидан)

Ўзбекистон U-21
- 21.Дилшод Ҳамроев, 2.Ойбек Рустамов, 4.Эргаш Исмоилов (3.Ислом Қобилов, 35), 5.Ҳусниддин Ғофуров, 7.Хуршид Ғиёсов, 8.Сардорбек Азимов, 9.Ислом Рашидхонов (18.Бобир Абдихолиқов, 46), 11.Забиҳилло Ўринбоев, 16.Жавоҳир Қаҳрамонов (10.Жавоҳир Сиддиқов, 35), 17.Шароф Муҳитдинов, 20.Достонбек Турсунов
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Ислом Қобилов, 6.Азиз Ғаниев, 10.Жавоҳир Сидиқов, 13.Абдужамол Исроилов, 15.Равшан Хурсанов, 19.Дониёр Нарзуллаев, 18.Бобир Абдухолиқов, 22.Бегзод Ғанижонов

Россия U-21 - 12.Игорь Обухов, 2.Шамсиддин Шанбиев, 3.Александр Лихачев, 4.Евгений Назаров, 5.Даниил Фомин, 8.Игорь Безденежных, 9.Илья Жигулев, 14.Иван Обляков, 16.Рифат Жемалетдинов, 17.Павел Шакуро, 19.Георгий Мелкадзе
Захирадан майдонга тушганлар: 23.Илья Помазун, 1.Игорь Лешук, 6.Дмитрий Баринов, 7.Илзат Аҳмедов, 10.Федор Чалов, 11.Алексей Гасилин, 13.Алекс Мацукатов, 15.Игорь Коновалов, 18.Никита Калугин, 20.Зелимхан Бакаев, 21.Лео Гогличидзе, 22.Николай Рассказов.
Огоҳлантириш: Александр Лихачев (31)



















Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика