UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   4 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  8

Ёшларимиз ижросида голлар шоуси (батафсил) Янгиликлар

Ёшларимиз ижросида голлар шоуси (батафсил)

1995 йилда туғилган ва ундан кичик футболчилардан иборат Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини якунлади.
Тошкентда ўтказилган ўн кунлик йиғин давомида Сергей Лушан бошқарувидаги жамоа учта ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Охирги ўйинни ёш футболчилар биринчи лига вакили "НБУ-Осиё" клубига қарши "ЖАР" стадионининг иккинчи майдонида ўтказишди. Бунда терма жамоа аъзолари рақиб устидан йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳисоб бундай йирик кўриниш олишини нафақат терма жамоа аъзолари, балки "НБУ-Осиё"нинг ўзи ҳам кутмаганди.





Лекин ўйин бобида устунлик тўлиқ ёшлар термамиз томонида бўлди. Шундай вазиятлар бўлдики, банкчилар ҳатто майдон марказидан нарига ўта олишмади. Ёшларимизни рақиб дарвозасини тажрибали Юрий Цой қўриқлагани ҳам чўчитмади. Майдонда Жаводулло Ибрагимов, Леонид Кошелев каби футболчилар тўп тепган бўлишига қарамай, Сергей Лушан шогирдлари шижоат билан ўйин кўрсатган ҳолда бирин-кетин голлар уришди.

Биринчи таймнинг ўзида ҳисоб 3:0 кўриниш олган бўлса, танаффусдан кейин биринчи лига жамоаси дарвозаси яна тўрт марта аниқ нишонга олинди. Шу куни ёшларимиз сафида жароҳат олгани боис Миржамол Қосимов майдонга туша олмади. Қолган ўйинчиларнинг ҳаммаси соғ ва улар навбатдаги йиғинни якунлаб уйга қайтиб кетишди. Шу йилнинг кузида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган ёшларимиз энди майнинг ўрталарида яна пойтахтда тўпланишади.
   
Ўртоқлик учрашуви. 30 апрель
Ўзбекистон (U-19)  НБУ-Осиё - 7:0
Ўзбекистон (U-19):
Дилшод Ҳамроев, Фирдавс Абдусалимов, Одил Ҳамробеков, Достон Турсунов, Акром Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Сардор Азимов, Жамшид Болтабоев, Элдор Шомуродов, Андрей Сидоров, Аслиддин Абдиев.
Захирадан тушганлар: Шерзод Абдураимов, Александр Беляев, Зоҳид Акбаралиев, Абдулла Комилов, Ислом Қобилов, Мурод Ражабов, Хуршид Ғиёсов, Забихилло Ўринбоев, Иззатилла Абдуллаев, Абдурасул Иномов.
Голлар: А.Сидоров (2та), Э.Шомуродов, С.Азимов, З.Акбаралиев, И.Абдуллаев, Ж.Соҳибов, .




Ҳасан Пирмуҳамедов кичик Ҳасан билан




Расмларни ДОДАси эртага тушдан кейин бўлади. Ўқувчиларимизга катта хушхабаримиз бор.


Хайрулла Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика