UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  0 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  6 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  1 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  12 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  14 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  2 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2

Ёрқин Назаров: "Ғалабани бой бердик" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Ғалабани бой бердик"

Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Турон" - "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз...

- Гувоҳи бўлганингиздек, йигитлар яхши кайфиятда майдонга чиқишди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлим тўлиқ режамиз остида ўтди. Шогирдларим кўрсатмаларга амал қилишди. Гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда эса ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Афсуски, тайёр ғалабани қўлдан бой бердик. Бир очко қўлга киритган бўлсак-да, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Оғир шароитга қарамасдан, майдонга чиқиб, кўрсатмалар асосида ўйнашди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам раҳмат айтиб қоламан. Ҳозирги ҳолатда келиб, мотицавия бераётган раҳбариятга ҳам ташаккур изҳор қиламан. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 

- Иккинчи давра аввалида Шоҳмалик Комилов, Файзулло Жуманқўзиевлар яхши таассурот қолдирганди. Сўнгги ўйинларда эса улар ҳатто қайдномага ҳам киритилмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Жамоани ёшартирганмиз. Биринчи даврадан сўнг, адашмасам, 9 нафар футболчига жавоб бериб юбордик. Жуманқўзиев аввалги ўйинда жароҳат олди. Комилов ҳам оёғини қайириб олган. Бундан ташқари, Абдуғани Комилов, Сардор Хурсандовлар ҳам шикастланган. Шу боис, бошқа футболчиларга таянишга мажбурмиз. Қолганлар йўқотишларнинг ўрнини билдиришмади. Такрор айтаман, бугун ғалабани бой бердик. Иккинчи бўлимда ҳам қандайдир вазиятлар бўлди. Бироқ барчаси ҳакамлар кўз ўнгида эди, биз четда эдик. "Металлург" учта ўйиндан бери ютқазмаётганди. 

- "Турон"нинг Суперлигада қолиш имконияти пасаймоқда. Кейинги ўйинлар ҳақида қандай режалар бор?

- Мураббийлик постига келганимдан бери айтаман, ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Барча учрашувда ғалабани ўйлашимиз керак. Шу боис, охирги тургача курашамиз. Уйдами-сафардами, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Олдинда олтита тур бор. Даражамиз тенг жамоалардан очко олсак, Суперлигада жон сақлаб қолишимиз ҳам мумкин. Ўйиндан ўйинга тажрибамиз ошмоқда. 

- Қўл остингиздаги футболчилардан кейинги мавсум ҳам бирга ишлашни хоҳлаётганларингиз борми?

- Бор. Олти тур ичида яна кўзга кўринадиган футболчи пайдо бўлиши мумкин. Ҳозир ҳеч ким тўғрисида гапирмайман. Барчани баҳолаб боряпмиз. Келажаги бор йигитларни жамоада қолдиришга ҳаракат қиламиз. Атрофдаги ёшларни ҳам кузатяпмиз. Йигитлардаги ҳаяжон секин-секин йўқолмоқда. Бугун ютганимизда, интрига сақланиб қоларди, "Бухоро"ни қувиб ўтиб, "Қизилқум"га яқинлашардик. Олдинда олти тур бор. Жамоага келганимда, вазият оғир эканлигини билардим. Шундай бўлса-да, ишлаяпмиз. Имконият кам дея, тўхтаб қолсак, майдонга тушишнинг ҳожати йўқ.

- Шогирдларингиз бугун яхши ўйин намойиш этди. Уларни қандай руҳлантирдингиз?

- Йирик мағлубиятдан сўнг уларни ўзига келтириш қийин. Шундай бўлса-да, имкон борича руҳлантирдик. Раҳбарлар келиб мотивация беришди. Ютганимизда яхши бўларди, лекин бир очко қўлга киритдик. Энди олға юришда давом этамиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика