UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  0 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  8 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  74 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  2 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0

Йоахим Лёв: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижа муҳим эмас" Янгиликлар

Йоахим Лёв: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижа муҳим эмас"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Россия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- "Учрашувнинг дастлабки қисмини яхши даражада ўтказдик. Аммо иккинчи таймда темп тушиб кетди. Танаффусдан сўнг ўйинни керакли даражада давом эттиролмадик. Таркибимизда асосан ёшлар тушгани ва уларда барқарорлик етишмаётганини таъкидлаган бўлардим. Ўйин тақдири биринчи бўлимда ҳал этилгани ҳам қайсидир маънода иккинчи таймдаги темпни тушишига сабаб бўлди.

Ўртоқлик ўйинларида таблодаги ҳисоб ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Муҳими бу эмас. Францияга қарши ўйиндан ташқари қолган баҳсларда биз нотўғри ҳаракатланаётгандик. Россия билан ўйинда биз кўпроқ бўш ҳудудлар топишимиз, ўйин динамикасини баланд олиш ва кўпроқ хавфли вазиятлар содир этишга ҳаракат қилдик.

Шунингдек, мен ҳужум чизиғидаги вакилларимиздан совуққонлик билан ўйин кўрсатишларини кутгандим. Франция билан ўйинда бизга вазиятларни голга айлантиришда муаммолар туғилганди. Россия билан баҳсда бу муаммога ечим топдик. Самарадорлик энг муҳим жиҳатлардан бири. Хекторнинг жароҳатини жиддий деб ўйламайман.

Уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш? Бугун буни рақибдан келиб чиққан ҳолда танладик. Бу дегани биз қолган баҳсларда ҳам ушбу схемани қўллашимизни англатмайди. Россия билан ўйинда буни қўллаганимга асосий сабаб, қанот ҳимоячиларимиз кўпроқ тепароқ жойлашишларини истагандим. Чунки ҳужумда уларнинг кўмаги муҳим.

Ёшларга кўпроқ имконият берганимга сабаб, улар яқин келажакда терма жамоанинг ўзагига айланишади. Иқтидорли, келажаги порлоқ футболчилар. Аммо терма жамоага мослашиб, кўникиб кетишлари учун маълум вақт талаб этилади. Муҳими, улар барқарор ўйин кўрсатишлари лозим".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика