Лев: "Ўйин ёқди, бироқ нималардир ўхшамаяпти"

Mirjalol Normatov
15 ноя 2020
Германия термаси бош мураббийи Йоахим Лев Миллатлар лигаси доирасида Украина термаси устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин жуда интенсив бўлди ва ўз навбатида қизиқарли ўтди. Украина термаси қарши ҳужумларда ўйнашини билгандик. Рақиблар таркибида бўш қолган зоналардан унумли фойдалана оладиган футболчилар кўп эди. Балки уларга бир қанча етакчи футболчилар етишмагандир.

Биринчи бўлимни яхши ўтказдик деб ҳисоблайман. Жуда кўп куч сарфладик ва икки гол ҳам уриб олдик. Менга ўйиннинг бориши ёқди, лекин нималардир ўхшамаяпти. Кўп нарсалар борасида ишлашимиз керак. Агарда Киевдаги ўйин билан солиштирадиган бўлсак, бугун яхшироқ ўйнадик, комбинациялар кучли бўлди. Бизнинг ҳужумларимизда украинлар катта муаммоларни ҳис қилишди", - деди Лев.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal