UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  4 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  12 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3

Ярим аср футбол билан ҳамнафас Янгиликлар

Ярим аср футбол билан ҳамнафас

Бугун 26 июнь куни “Шўртан” Професиионал футбол клуби Бош директори Виктор Георгиевич Алешников ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бутун бир ҳаётини футболга бағишлаган бу фидойи инсон қутлуғ 70 ёшни қарши олди. Умрининг ярим асрини эса футбол билан ҳамнафас яшаб келмоқда.

В.Г.Алешников футболчилик фаолиятини 1969 йили “Чкаловец” (Новосибрск) да бошлади. 1972-1973 йилларда “Меҳнат захиралари” (Душанбе) ва 1974-1978 йилларда “Пахтакор-Ирригатор” (Жарқўрғон) жамоаларида тўп сурди. Ўз меҳнат фаолиятини мураббий бўлиб Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги БЎСМда бошлаган. 1977 йилда Республика “Пахтакор” жамияти Марказий Кенгаши томонидан “Энг яхши мураббий” деб топилган. 1976-1994 йилларда ҳакамлик соҳасида фаолият юритган. 1986 йили Республика тоифасидаги ҳакам унвонига сазовор бўлди. Гали Имамов, Сардор Нажафалиев, Радик Серазитдинов, Константин Воронин, Алексей Пивоваров, Виктор Эннс, Бобур Ҳайдаров, Ноил Лутфулин, Евгений Волнин, Алишер Абдуллаев, Рашид Айтеков каби шу соҳа вакиллари билан Ўзбекистон Чемпионати, Кубоги баҳслари ҳамда собиқ Иттифоқ Чемпионати 2 лига учрашувларини бошқарган.

Профессионал мураббий сифатидаги иш фаолиятини 1995 йили Сурхондарёнинг “Шўрчи” жамоасида бош мураббийликдан бошлаган. Орадан ўтган йиллар давомида у “Сурхон” (Термиз) клубини ҳам бошқарди.

2000 йиллардан эътиборан эса ўз тақдирини бевосита “Шўртан” жамоаси билан боғлади. Ғузорда кўп йиллар бош мураббийликдан токи, мураббий, футбол мактаби директорлиги, клубда аввал техник директор, кейин эса спорт ишлари бўйича директор лавозимларида фидокорона меҳнат қилиб келди. Ўтган йиллар давомида Виктор Алешников жонкуяр устоз сифатида жуда кўплаб шогирдларни тарбиялаб камолга етказди. Бугунги кунда унинг шогирдлари жамиятимизнинг турли соҳаларида фаол меҳнат қилиб, Ватанимиз равнақи учун ўз билим ва кўникмаларини қўшиб келишмоқда. Улардан баъзилари, мисол учун Отабек Шомуродов ва Баҳодир Аннаматовлар футболда иш олиб боришмоқда. Эркин Мирзаев, Ботир Расуловлар эса “Шўртан” клубининг ўзида самарали меҳнат қилишмоқда. Элдор Шомуродов, Сардор Абдураимов каби футболчилар эса номдор клубларда тўп суришмоқда.
Тажрибали мутахассис Виктор Алешников 2018 йилнинг 23 февралидан эътиборан “Шўртан” ПФК МЧЖга Бош директор этиб тайинланди. Масъулиятли лавозимда клуб ходимлари ва барча мухлислар номидан бугунги юбиляримизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаб қоламиз. В.Алешников раҳбарлигида “Шўртан” мамлакатимиз футболидаги ўз мавқеи, ўрни ва обрўсини яна тиклаб олишига ишонамиз.

Яна бир бор 70 ёшингиз қутлуғ бўлсин деб қоламиз!!!


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика