Яқин вақт ичида "Челси" янги жамоа сардорини эълон қилади

Aslanov Jasurbek
1 окт 2018, 11:40
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри яқин вақт ичида жамоанинг янги сардорини эълон қилиши кутилмоқда.

"Аристократлар"нинг ҳозирги сардори Гари Кэхиллдан боғич олиб қўйилмайди, бироқ у январда Лондон клубини тарк этиши мумкин.

Италиялик мутахассис ҳимоячи Сесар Аспиликуэта ёки ярим ҳимоячи Эден Азардан бирини танлайди.

"Ўз қароримни эълон қилишдан аввал клубдагилар билан юзма-юз суҳбатлашиб олмоқчиман. Жамоам бу янгиликни ОАВдан олдин эшитса яхши бўлади деб ўйлайман. Сўнгги икки-уч ҳафта бунинг иложи йўқ эди, аммо ушбу ҳафтада режаларни амалга ошириш мумкин" - дейди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›