UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Металлург" - "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди  0 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  3 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  2 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  15 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  8 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  5 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:40"Фулхэм" - "Манчестер Сити". Таркиблар билан танишинг  9 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  6 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  12 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8

Япония термаси дарвозабони: "Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак" Янгиликлар

Япония термаси дарвозабони: "Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак"

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Япония ва Баҳрайн термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг японлар дарвозабони Зион Сузуки cайтимизга кичик интервью берди.

- Ажойиб ўйин бўлди. Бироқ хато сабаб ўз дарвозангиздан тўп олиб чиқдингиз. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Бугун мен учун "қуруқ" ўйин ўтказиш муҳим эди, аммо жамоанинг ғалабаси биринчи ўринда туради. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман. Саросимага тушмасликка ҳаракат қиламан. Афсуски, бугун биргина хато менга қимматга тушди. Бу ўйиндаги биргина камчилигим айнан шу вазият бўлди.

- Охирги икки ҳафта давомида мухлислар томонидан қандай қўлловни ҳис қилдингиз?

- Биз Қатарда ўйнаётган бўлсак ҳам, жуда кўп мухлислар стадионга келишди. Улар бизни руҳлантиришди. Айнан мухлислар учун энг яхши ўйинимни намойиш қилмоқчиман. 

- Гол ўтказиб юборганингиздан сўнг мураббий сизга нималардир деди? Шу ҳолатни айтиб бера оласизми?

- Мураббий менга барчаси жойида эканлиги ва ўйиндан завқ олишим кераклиги ҳақида гапирди. Мен шундай қилдим. Бу мусобақани ютишимиз керак. Бу мақсад йўлида қўлимдан келган барча ишни қиламан. Бу осон бўлмайди, лекин барча ўйинларда ғалаба қозонамиз.

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика