Январда А Серия иштирокчилари биттага камайиши мумкин
15 дек 2021 20:08
Янгиликлар
Январда А Серия иштирокчилари биттага камайиши мумкин
Италия А Сериясида иштирок этадиган жамоалар сони янги йилнинг биринчи кунларидаёқ ўзгариши мумкин.
Гап шундаки, 22 йил ичида илк марта Италия футболининг юқори элитасига йўл олган "Салернитана" ҳамон А Сериянинг яна бир вакили – "Лацио"нинг эгаси Клаудио Лотитога тегишлидир. Регламентга кўра, бир кишининг чемпионатда бир нечта жамоага эга бўлиши тақиқланган, Лотито клубни тўртинчи авлодгача қариндошларига ўтказа олмайди, деб хабар беради АНСА.
Лотито ёзда клубни сотиши керак эди, бироқ "Салернитана"ни ишончли қўллардаги бошқарувга ўтказиб, олти ойлик имтиёзли даврни қўлга киритганди. А Сериянинг янги жамоаси учун ҳали ҳам харидорлар йўқ, шу боис Италия чемпионатининг сўнгги поғонасида бораётган клуб январь ойининг илк кунларида турнирдан четлатилиши мумкин.
Фикрлар