UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  9 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  9 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  1 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

"Янгиер" лагеридан дараклар. Жамоани кимлар тарк этди? Янгиликлар

"Янгиер" лагеридан дараклар. Жамоани кимлар тарк этди?

Жорий йилда Про лигада дебют қилаётган "Янгиер" жамоаси ўз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарлик олиб бормоқда.

Хўш, ёзги трансферлар вақтида жамоани кимлар тарк этди, қайси футболчилар олинди. Бу борада "Янгиер" бош мураббийи Азамат Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Иккинчи даврага тайёргарликни "Янгиер"да олиб бормоқдамиз. "Насаф", "Андижон", АГМК жамоаларидан таклиф қилинган бир қатор янги номларни кўрикдан ўтказмоқдамиз. Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов, Илҳом Алижонов, Санжар Баратов, Нодир Йўлдошев, Нодир Ашурматов биз билан бирга эмас. Уларга жавоб бериб юбордик. Ҳозирда жамоада бор эътибор ёш ва мақсадли футболчиларга қаратилган. Янги жамоа тузмоқдамиз",- дейди Азамат Абдураимов.

Турли хабарларга қараганда жамоани легионерлар ҳам тарк этган. Бош мураббий ушбу масалада аниқ маълумот бериб ўтди.

"Ҳа, икки нафар легионер Мбеке ва Траоре жамоани тарк этди. Жером ва Ландри эса шу ерда. Иккинчи даврада ушбу икки хорижлик футболчига ишонч билдирамиз",- дейди Азамат Абдураимов.




Фақат машғулотлар билан футболчиларнинг спорт формасини ушлаб туриш мураккаб жараён ҳисобланади. "Янгиер" ўртоқлик учрашувларида қандай натижалар қайд этди?


"Йиғин доирасида ҳозирча иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. "Металлург" ёшларини 1:0, Биринчи лига вакили "Нефтгазмонтаж" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Бу ўйинлар албатта фойдали бўлди, дея оламан. Иккинчи давра олдидан яхши спорт формасида бўламиз, деган умиддаман",- дейди Абдураимов.

Аввалроқ "Янгиер"нинг айрим футболчилари тотализаторда иштирок этгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Хўш, бу борада бош мураббий нима дейди?

"Ўзингиз яхши биласиз, тотализаторда иштирок этган футболчилар билан боғлиқ муаммолар бор эди. Биз бундай футболчилардан воз кечишга қарор қилдик. Умуман олганда янгидан жамоа тузмоқдамиз. "Янгиер"нинг ўз анъаналари бор. Бу йил клуб ўзининг 55 ёшини нишонлайди. Клуб раҳбарларига жамоани тиклашаётгани учун раҳмат айтаман. Бу мавсумда жамоа Биринчи лигадан Про лигага йўлланма олди. Жамоа барқарор натижалар қайд этиши учун маълум вақт керак. Лекин мен тўғри йўлдалигимизга ишонаман. Танаффусдан сўнг биз янада кучли бўлиб қайтамиз",- дейди Азамат Абдураимов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика