UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  1 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан аввал тажрибали футбол мутахассиси Азамат Абдураимов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу йилги Суперкубок яна бир жиҳатдан аҳамиятлики, унда илк бор тарихий ютуққа эришган жамоалар тўқнаш келади. "Насаф" ўтган мавсум ўз тарихида биринчи марта мамлакат чемпиони бўлди, "Андижон" эса илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бу ютуқлар ҳар икки жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга ва шу сабабдан ҳар иккиси ҳам Суперкубокни қўлга киритиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади деб ишонч билан айтса бўлади.

Шу билан бирга, жамоалар ушбу учрашувга турлича кайфиятда етиб келди. Чемпион сифатида "Насаф" янги мавсумни юқори савияда бошлади ва ҳозирда турнир жадвали пешқадами ҳисобланади. Жамоа барқарор ва мазмунли ўйин кўрсатмоқда.

"Андижон" эса аксинча, бу мавсумда ўзини топа олмаяпти. Жамоа турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган, чемпионатда ўйини ўхшамаётгани етмагандек, Кубокдан ҳам эрта чиқиб кетди. Бу натижалардан сўнг мураббий алмашинуви рўй берди – Александр Хомяков ўрнига Максим Шацких бош мураббийликка тайинланди. Табиийки, бу ҳолатда "Насаф"нинг имкониятлари юқорироқ кўринади.

Бироқ Суперкубок – бу фақат бир учрашув. Кубок руҳига хос ҳолат шундаки, аутсайдер деб баҳоланган жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин. Шу боис қизиқарли ва драматик тўқнашувни кутиш мумкин", – дейди Азамат Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ва "Андижон" ўртасидаги Суперкубок учрашуви эртага, 27 май куни ўтказилади. Ўйинга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика