UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Азамат Абдураимов: "Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишимиз керак" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишимиз керак"

Тажрибали футбол мутахассиси Азамат Абдураимов Ўзбекистон терма жамоасининг саралашдаги рақиблари ва имкониятлари ҳақида фикр билдирди.


"Ўйлайманки, гуруҳимизда тенг рақиблар жамланди. Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқишимиз керак. Фикримча, "B" гуруҳи бироз енгилдек таассурот қолдирди. У ерда битта фаворит бор - Корея Республикаси. Қолганлар класс жиҳатдан пастроқда. Энг кучли гуруҳ шубҳасиз "С" гуруҳи бўлди. Сўнгги Жаҳон чемпионатида қатнашган бирданига 3 та терма жамоа битта гуруҳдан жой олди. 

Бизнинг гуруҳда кураш Қатар, Эрон, Ўзбекистон ўртасида бўлиб ўтиши аниқ. Уларни жуда яхши биламиз, бир неча маротаба тўқнаш келганмиз. Кучли ва кучсиз тарафларидан хабаримиз бор. Лекин БАА терма жамоасини ҳам унутиб қўймаслик керак. Гап Жаҳон чемпионатига чиқиш ҳақида борар экан ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз шарт. Бу босқичда ҳамма терма жамоа ўзининг ўйинини кўрсатишга интилади",- дейди Азамат Абдураимов.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика