UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  2 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   7 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3

“Янгиер” биринчи лиганинг иккинчи босқичида иштирок этмайди! Янгиликлар

“Янгиер” биринчи лиганинг иккинчи босқичида иштирок этмайди!

Янги ҳафтадан биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига старт берилади.
Айни пайтда жамоалар мавсумнинг қолган қисмига астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Лекин Янгиер хусусида бундай дея олмаймиз. Боиси расмий ўйинлар бошланишига оз муддат қолган бўлсада, жамоа ҳануз йиғилмади. Қолаверса бир неча йиллардан буён “Янгиер”да ишлаб келаётган бош мураббий Хайрулла Абдиев ҳам ўзига янги жамоа топишга эришди. Эндиликда самарқандлик мураббий “Чуст-Пахтакор”ни бошқарадиган бўлди. Ундан ташқари “Янгиер” билан кўплаб футболчилар хайрлашишга қарор қилган. Ижара асосида ўйнаб юрган ўйинчилар эса ўз жамоаларига қайтишган.

Шу боис охирги пайтларда ушбу жамоанинг иккинчи  босқичда иштирок эта олмаслиги тўғрисида гаплар урчий бошлади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Янгиер” вице-президенти Эркин Давлатов билан боғландик:  “Ҳақиқатдан ҳам, жамоанинг иккинчи босқичда ҳам иштирокини давом эттириши сўроқ остида турганди. Афсуски якунда шундай ҳам бўлиб чиқди. Ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, бари уринишларимиз зое кетди. Албатта бунга биринчи навбатда молиявий муаммо тўсқинлик қилди. Бу борада бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Иккинчи босқичда иштирок эта олмаслигимиз шу кунларда аниқ бўлиб улгургач, ПФЛга бу борада ёзма равишда хабар бердик", - дейди Давлатов championat.asia сайтига.

Гарчи “Янгиер”нинг мусобоқадаги иштирокини давом эттира олмаслиги аниқ бўлиб улгурган бўлсада, бугун ПФЛ сайтида бу борада расмий хабар чиқмади. Шунингдек ПФЛ расмий сайтида иккинчи босқичнинг 1-тур ўйинларига ҳакамлар гуруҳи элон қилинди. Унга кўра, “Янгиер” – “Регистон” билан рўбарў келиши ва ўйинни Тошкентлик ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши ҳақида маълумот берилган.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика