UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  2 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

Янги номинация. "Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий". Бу совринга ким муносиб? Янгиликлар

Янги номинация. "Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий". Бу совринга ким муносиб?

ЎФФ расмий хабарига кўра, эртага, яъни, 14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг "Энг яхшилари"ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросимда бир қатор номинациялар бўйича жорий йилнинг энг яхшилари аниқланади.

Эътиборга молик жиҳати, бу йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш тизимига ўзгартириш киритилган. Бунгача, ғолиблар, журналистлар ўртасида ташкил этилган сўровнома натижасига кўра аниқлаб келинган бўлса, эндиликда энг зўрларни белгилашда миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади.

Номинациялар орасида илк бор тақдирланиши кутилаётган йўналишларга ҳам кўзингиз тушади. Масалан, "Энг яхши аёл футболчи", "Энг яхши футзалчи", "Энг яхши футбол академияси" ва "Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий" каби номинациялар шулар жумласидандир.

"Йилнинг энг яхши футболчиси" номинациясида Марат Бикмаев яққол устунлик қилади, "Энг яхши мураббий" соврини эса олтин дубль қайд этган Мирко Йеличичдан ортмаса керак. Бу борада унга "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва "Навбаҳор"ни 5-ўринга олиб чиққан Илҳом Мўминжоновлар рақобат туғдириши мумкин.

"Энг яхши аёл футболчиси" ҳақида бир нарса дейиш қийин. Сабаби, улар иштирокидаги учрашувларни ҳа деганда кўравермаймиз. Футзалчилар ичида энг зўри бўлишга бир нечта даъвогарлар мавжуд. Ўша Артур Юнусов, Дилшод Ирсалиев, Дилшод Раҳматовлар асосий даъвогарлар сафида бўлади.

"Энг яхши мухлислар жамоаси" номинацияси ғолиблиги Тошкентда қолмаслиги аниқ. Бу соврин кўпроқ Наманган, Қарши, Бухоро ёки Навоий томонларга кетиши тарафдориман. 

"Энг яхши футбол академия"си номинациясида "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Насаф" клублари асосий номзодлар ҳисобланади. "Fair Play" соврини ўз-ўзидан мавсум давомида бошқаларга нисбатан камроқ жазоланган жамоага насиб этса керак. "Ёшлар лигаси ғолиби" соврини эса "Бунёдкор"га топширилади.

Энди эса футболимиз тарихида илк марта топшириши кутилаётган "Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий" номинациясига алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Аввало, клубларимизда фаолият олиб бораётган чет эллик мураббийларни санаб ўтамиз. Булар: "Локмотив"ни чемпион қилган австралиялик Мирко Йеличич, "Пахтакор" мураббийи грузилиялик Шота Арвеладзе, бир неча йилдан бери юртимизда фаолият олиб бораётган "Машъал" устози россиялик Александр Хомяков ва "Олмалиқ" мураббийи россиялик Виктор Кумиковлардир. Гарчи Россия фуқаролигига эга бўлишсада "Сўғдиёна" устози И.Шквирин ва 1-даврада "Бунёдкор"га бошчилик қилган Сергей Лушанни номзодлар орасига қўшмадим. Сабаби, улар барибир ўзимизни мураббийлар ҳисобланади.

Энди савол туғилади? Чет эллик мураббийлар орасидан энг зўрини танлаб олишда қайси мезонларга асосланилади?

Агар қўлга киритган ютуқларига қаралса, бу борада ҳаммаси аниқ. Соврин сўзсиз Мирко Йеличичга кетади. Чунки, австралиялик мутахассис бошчилигидаги "Локомотив" жамоаси иккинчи йилдирки ички чемпионатимизда олтин дубль қайд этиш билан бирга Осиё майдонларида ҳам имкон қадар юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Иккинчи даврадан бошлаб юртимизда фаолият юритишни бошлаган грузиялик Шота Арвеладзе ҳисобида бронза медали мавжуд. Қолган хорижлик мураббийлар ҳисобида эса ҳеч қандай соврин йўқ.

Номинация номига эътибор берадиган бўлсак, унда "ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган" деган жумлалар мавжуд. Хўш, қандай ҳолларда биз уларни футболимиз ривожига ҳисса қўшаяпти дея оламиз? Бу борада уларнинг ўз жамоаларида келажаги порлоқ ёшларга қанчалик эътибор бераётганлигига разм солсак тўғри бўлади чамамда.

Келинг, қўйида юртимизда фаолият олиб бораётган чэт эл мураббийларининг ёшларга бўлган эътиборларини ўрганиб чиқамиз. Шартли равишда жамоаларда 20 ва ундан кичик бўлган ёш футболчиларнинг майдондаги статистикасини таҳлил қилиб кўрамиз.


Мирко Йеличич жамоасида мавсум давомида 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар сони 3 нафарни ташкил этади. Булар нигериялик Олабиран Блессинг (1998 йилда туғилган), кот-д'ивуарлик Ньоре Кризо (1997) ва ўзбекистонлик Азизбек Омонов (1997). Мазкур ўйинчилар орасида энг кўп майдонда ҳаракат қилгани бу Азизбек Омоновдир. Унинг ҳисобида 11 та ўйин (жами 357 дақиқа ҳаракат қилган) мавжуд бўлиб, шу ўйинларда у шерикларига 2 та голли пас бериб, ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлган. Бир марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган. Олабиран Блессинг 5 та ўйинда 191 дақиқа ҳаракат қилиб 1 марта рақиб посбонини ожиз қолдирган. Ньоре Кризо эса 2 тагина ўйинда иштирок этиб, майдонда бор йўғи 39 дақиқа ҳаракатланган. Балки, мураббий натижа учунгина ҳаракат қилиб, фақат тажрибали ўйинчилар хизматидан фойдаланишга жазм қилгандир. Шундай бўлсада, чемпион жамоа таркибида 3 тагина (улардан иккитаси хорижлик) ёш ўйинчининг майдонда ҳаракатланганлиги бироз камдек, чамамда.


Шота Арвеладзе қўл остидаги жамоа таркибида 20 ва ундан кичкина бўлган ўйинчилар кўпроқ ҳаракат қилган. Уларнинг сони 11 нафарни ташкил этади. Тўғри, уларнинг айримлари грузилиялик мутахассис келгунга қадар асосий таркибда дебют қилган, лекин Арвеладзе ҳам таркибни кескин кучайтирган бўлишига қарамай, ўша ёшларга имкон беришда давом этди. Унинг қўли остида айниқса Хожиакбар Алижонов асосий таркиб ўйинчиси бўлмиш Даврон Ҳошимовни ўрнини эгаллай олди. 20 ёшдан кичик бўлган ва энг кўп майдонда ҳаракат қилган ўйинчи Суҳроб Нуруллеев (1998) ҳисобланади. У мавсум мобайнида 25 та ўйинда иштирок этиб, майдонда 1373 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ҳисобида 3 та гол, 5 та голли пас ва 2 та сариқ карточка мавжуд. Ярим ҳимоячи Достон Иброҳимов (1997) ҳисобида 13 та ўйин бор. Достон майдонда бор йўғи 283 дақиқа ҳаракат қилган бўлсада 1 та гол уриб, 1 та сариқ карточка ишлаб олган. Ҳимоячи Ҳожиакбар Алижонов (1997) "шерлар"нинг 12 та ўйинида 911 дақиқа ҳаракатланган. Ярим ҳимоя чизиғи вакили бўлган Жасур Яхшибоев (1997) 10 та ўйинда иштирок этди. Майдонда 266 дақиқа ҳаракатланган Жасур гарчи гол ура олмаган бўлсада, 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Яна бир ярим ҳимоячи Жамшид Юсупов (1997) эса 6 та ўйинда майдонга тушиб (192 дақиқа) 1 та сариқ карточка ишлаб олган. Ҳужумчи Беҳруз Садуллаев (1999) ҳам 2 та ўйинда майдонга тушиб (бор йўғи 14 дақиқа ўйнаган) 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, "Пахтакор" таркибида Шота Арвеладзега қадар 1 мартадан ўйнашга муваффақ бўлган ёш ўйинчилар мавжуд. Улар: 2 даврадан "Қўқон-1912" таркибида ажойиб ҳаракат қилган Хушнудбек Авилов (4 та ўйин, 213 дақиқа), 2000 йилда таваллуд топганлар орасида олий лигада ўз дебютини нишонлаган биринчи футболчи бўлган Иброҳим Ғанихонов (1 та ўйин, 15 дақиқа), Шоҳрух Маҳмудҳожиев (1 та ўйин, 6 дақиқа), дарвозабон Шоҳруҳжон Раимов (1 та ўйин, 90 дақиқа) ва Ҳожиакбар Жўраевлардир (1 та ўйин, 1 дақиқа).


Ишониш қийину, лекин якунига етган олий лига мавсумида Александр Хомяков бошчилигидаги "Машъал" таркибида 20 ва ундан ёш бўлган бирорта ўйинчи майдонга тушмаган. Ўз академиясига эга бўлган клуб таркибида биттаям ёш ўйинчига имкон берилмаганлигига нима деб изоҳ беришга ҳам ҳайронман. Мавсум давомида 25 та футболчи хизматларидан фойдаланган россиялик мутахассис ёшларга ҳуши йўқ шекилли. Агарда жамоа совринли ўринлардан бирини эгаллаган бўлганда ҳам бошқа гап эди. Ҳа энди, натижа учун таваккалга қўл урмаган-да деб қўя қолар эдик. Лекин, жамоа якунда 9-ўринни эгаллади.


Маълум танаффусдан сўнг яна юртимизга қайтиб "Олмалиқ" жамоасида иш олиб борган россиялик мутахассис Виктор Кумиков жамоасида эса 2017 йилги мавсумда бор йўғи 1 та 1997 йилда туғилган футболчи ҳаракат қилган. Ярим ҳимоячи ҳисобланган Дадахон Юсупов чемпионат ўйинларида атига 1 та ўйинда майдонга тушиб 22 дақиқа ҳаракат қилган.

Кўриниб турибдики, келажагимиз бўлган ёшларга эътибор бериш борасида "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе яққол етакчилик қилмоқда. Шундай экан, "Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий" номинациясида ғолиб бўлишга асосий даъвогарлар 2 та: М.Йеличич ва Ш.Арвеладзе. Бири ички майдонда кетма-кет совринларни қўлга киритишдан чарчамаётган бўлса, иккинчиси ярим йил олдин юртимизга ташриф буюрганига қарамай ўз жамоасида ёшларга имкон беришдан чўчимаяпти.
Номинация ғолиблиги кимга насиб этишини эса эртага билиб оламиз!


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика