Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?
05 окт 19:05
Янгиликлар
Кеча "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб эта олмаганди. Бугун эса "Нефтчи" водий дербисида "Андижон"ни мағлуб этди ва ўзи учун муҳим ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа, Суперлигада биринчи ўринда кетаётган "Насаф" 2-поғонадаги "Нефтчи"дан атиги 2 очко олдинда бормоқда.
Суперлига якунига 6 тур қолганида чемпионлик учун курашаётган жамоаларнинг рақиблари кимлар? Фарғоналик ва қаршиликлар сўнгги турларда кимларга қарши майдонга тушади?
"Нефтчи"нинг сўнгги 6 турдаги рақиблари билан танишинг:
19.10.2025: "Нефтчи" - ОКМК
25.10.2025: "Шўртан" "Нефтчи"
02.11.2025: "Нефтчи" - "Сурхон"
07.11.2025: "Бухоро" - "Нефтчи"
22.11.2025: "Нефтчи" - "Қизилқум"
..........: "Хоразм" - "Нефтчи"

"Насаф"нинг сўнгги 6 турдаги рақиблари билан танишинг:
16.10.2025: "Насаф" - "Қўқон-1912"
26.10.2025: ОКМК - "Насаф"
20:10.2025: "Навбаҳор" - "Насаф"
08.11.2025: "Насаф" - "Машаъл"
20.11.2025: "Пахтакор" - "Насаф"
..........: "Насаф" - "Динамо"

Тақвимга қарасак, Фарғона жамоасининг рақиблари бироз кучсизроқ кўринади. Улар сўнгги олтита турда ТОП-5 жамоалардан атиги биттагина ОКМКга қарши майдонга тушади. Қарши жамоасида эса аксинча. "Аждарлар" сўнгги 6 та турда ТОП-5 жамаоларнинг 4 тасига қарши майдонга тушади. Шунингдек, "Насаф" ушбу учрашувлардан ташқари Элит ОЧЛ баҳсларига юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Мавсум якунланган сари "Нефтчи" анча яхши формага кириб бормоқда ва рақибларини мағлуб этмоқда. Шунингдек, айни вақтда фарғоналикларда захира кенглиги ҳам анча фойдага ишламоқда. Қарши жамоасида эса акси. Суперлигадан ташқари Элит ОЧЛда ҳаракат қилишлари уларга анча қийинчилик туғдирмоқда. Бундан ташқари, қаршиликларнинг захираси иккинчи даврада анча торайди.

Нима бўлган тақдирда ҳам бизни жорий мавсум Суперлиганинг ажойиб якуни кутиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар
2.Динамо
3.пахтакор
Буса кк.