UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  2 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  0 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  1 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  1 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  9 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  18 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  22 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  8 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  0 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  2 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  2 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  2 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  3

Янги Кантеми ёки Клод Макелеле? Янгиликлар

Янги Кантеми ёки Клод Макелеле?

Теглар :  Лестер
"Ливерпуль" ва "Арсенал" ўз таркибида кўришни истаётган топ-таянч ярим ҳимоячи ҳақида.

"Унинг узун оёқлари ҳамма ерда улгурмоқда, у худди саккизоёқдек". "Лестер" янги Кантени кашф қилмоқда.

"У баланд бўйли, тез югуради, баланд сакрай олади ва ўйинни ўқий олади: кези келганда ҳужумга ҳам ўтиб, жой танлашда адашмайди, – биринчи мураббийи, "Генк" клуби скаути ва ёшлар жамоаси мураббийининг таърифлари бир-биридан унчалик фарқ қилмайди. Бу йигит 16 ёшдалигидаёқ келажкда топ футболчи бўлиши маълум эди.

Вилфред Н'Диди ўйин услубини футбол академиясида шуғулланиб юрган вақтларидаёқ танлаб бўлган – кучли томонларидан унумли фойдаланиб, кучсиз жиҳатларини ривожлантириш.


"Мен ҳеч қачон тўпни олиб қўйишни машқ қилмаганман. Ҳимоявий ҳаракатлардан фақатгина ҳаводаги курашларда қандай ҳаракат қилишни машғулот вақтида сайқаллаб бораман", – дейди Нигериялик футболчи.
У аввал бошидан қаерга кетаётгани ва нимани исташини яхши тушунган. Ота-онасининг футболни ташлаб, ўқишга эътибор қаратиши тўғрисидаги гапларга кўнмади, футболда ҳеч кимга тақлид қилмади, у фақат ўзининг устун жиҳатларини таҳлил қилиб, ўз устида ишлади.

"Мен ўз ишимни сифатли қилишга ва ўз ўйинимни кучайтириб боришга бор эътиборимни қаратганман. Ўзимга ўзим: "Н'Диди каби ўйна", дейман деб ёдга олади футболчи.

Вилфред Лагос шаҳрида туғилди ва ўсди (Нигерия). Футболдаги дастлабки қадамларини ҳам ўша ердаги академияда ташлади. Унинг жамоаси кучлилар қаторига кирмасада, тактик тайёргарлик эвазига мақсадига эришарди. Н'Диди марказий ҳимояда тўп тепган ва ҳужумга ҳам ўтиб турган. "Мен тўпни ярим ҳимоячиларга ошириб, ўзим олдинга, бўш зонага югурардим. Шунга ўхшаш вазият "Дерби"га урилган голда ҳам юз берди – майдон марказидан жарима майдончаси томон чопдим, сабаби бўш зона бор эди ва вазиятни баҳолагач, олдинга ўтишга қарор қилдим, – тушунтиради таянч ярим ҳимоячиси. Ўша жамоада Вилфред бўш зоналарни кўриш ва улардан фойдаланишни ўрганди.

"Генк" ёшлар жамоасида Н'Диди ўсишда давом этди. "У тўпни олиб қўйишда анча яхши ўйин намоиш эта бошлади. Бугун унинг узун оёқлари ҳамма жойда улгурди. У худди саккизоёқдек эди", – деганди клуб ёшлар жамоаси устози. Айнан у нигерияликни асосий жамоага ўтишида муҳим роль ўйнаган. Рақиб ҳужумларини бузишда фойда келтираётганини кўрган "Генк" бош мураббийи Питер Мэйс ёш футболчини таянч ярим ҳимоясига ўтказади.


Фаолияти давомида узоқ пасайишлар бўлмаган, барча клубларида муҳим ўйинларда ўзини кўрсата оладиган Н'Диди барқарор ўйини билан ажралиб туради. "Генк"да тезда жамоага қўшилиб кета олди ва асосий юлдузга айланди, "Лестер"да Кантенинг ўрнини боса олди ва "Ливерпуль", ҳамда "Манчестер Юнайтде"га қарши ишончли ўйин ўтказди. Бундан ташқари футболчига аввалига Клаудио Раньери, кейин Крейг Шекспир ишонч билдиришди.  

Қизиқ жиҳати шундаки, ҳар икки клубда ҳам бир-бирига ўхшаш вазият юзага келганди. "Лестер" майдон марказида ҳақиқй таянч ярим ҳимоячисига мухтож эди, "Генк0" эса Сергей Милинкович-Савич жамоани тарк этганидан сўнг, қийналиб қолганди.    

Н'Диди майдонда ҳаракат қилар экан, ҳеч қандай босимни хис қилмасди ва ўз ўйинини кўрсатарди. Унинг руҳий жиҳатдан ўта чидамли эканлигини "Генк" ёшлар жамоаси устози ҳам таъкидлаганди: "Мен бунчалик хотиржам ҳакатланувчи ёш футболчини илгари ҳеч кўрмаган".

Футболчининг кўрсаткичлари таянч ярим ҳимоячиларга ўрнак қилиб кўрсатилувчи Клод Макелеленинг кўрсаткичлариникига яқин.  

Потенциал харидорни фақат бир жиҳат ўйлантириб қўйиши мумкин. Ҳар тўрт йилда бир марта мавсумнинг муҳим палласида футболчи Африка Кубогига кетиши керак.

Бошқа жиҳатлар бўйича унга эътирозлар йўқ. Нисбатан кучлироқ ва олдига катта мақсадлар қўядиган клубга ўтиш футболчи учун ҳам тўғри қарор бўларди.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика