UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

ХХIV миллий чемпионат якунлари. Энг, энг, энг … Янгиликлар

ХХIV миллий чемпионат якунлари. Энг, энг, энг …

2015 йилги олий лиганинг энг, энг, энг лари билан таништирамиз.

Ушбу мавсумда "Локомотив" ва "Пахтакор" энг кўп гол урган жамоа бўлди. "Сўғдиёна" 5 марта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Бу йил ҳам энг ёш футболчи “Насаф” сафида майдонга тушди. Бу йилги мавсумнинг энг ёш жамоаси "Сўғдиёна" бўлди (25,1). Икки футболчи бу мавсумда барча 30та ўйинда тўлиқ ҳаракат қилишди. “Олмалиқ” футболчилари энг кўп 6та қизил карточка олишди. Қолган “энг, энг, энг”лар билан билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

– энг кўп ғалабага эришган жамоа:  «Пахтакор» 24та.
– энг кам ғалабага эришган жамоа: «Динамо» 6та.

– энг кўп дурангга эришган жамоа:  «Шўртан» 9та.
– энг кам дурангга эришган жамоа:  «Сўғдиёна» 2та.



– энг кам мағлуб бўлган жамоа: «Пахтакор» 2та.
– энг кўп мағлуб бўлган жамоа:  «Сўғдиёна» 20та.

– энг кўп тўп киритган жамоа: «Локомотив» ва «Пахтакор» 66та.
– энг кам тўп киритган жамоа:  «Андижон» 27та.

– энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа:  «Сўғдиёна» 60та.
– энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа: «Бунёдкор» 19та.

– энг кўп йирик ғалабага эришган жамоа:  «Локомотив» 6та.
– энг кам ғалабага эришган жамоа: «Андижон», «Бухоро», «Динамо», «Қўқон-1912», «Навбаҳор» - 0тадан.



– энг кам йирик мағлубиятга учраган жамоа: «Пахтакор», «Металлург», «Локомотив» ва«Насаф» - 0тадан.
– энг кўп йирик мағлубиятга учраган жамоа:  «Сўғдиёна» 5та.

– энг кўп иродали ғалабага эришган жамоа: «Қизилқум» 4та.
– энг кам иродали ғалабага эришган жамоа: «Бунёдкор», «Динамо», «Бухоро» ва «Локомотив» - 0тадан.

– майдонга тушган энг ёш футболчи: Азизжон Ғаниев («Насаф», 17 ёш 38 кунлигида)
– майдонга тушган энг ёши катта футболчи: Павел Бугало («Бунёдкор», 41 ёш 89 кунлигида)

– гол урган энг ёш футболчи: Достон Ҳамдамов («Бунёдкор») 18 ёш 266 кунлигида)
– гол урган энг ёши катта футболчи: Акмал Холматов («Нефтчи», 39 ёш 82 кунлигида)



– сариқ карточка олган энг ёш футболчи: Достон Ҳамдамов («Бунёдкор») 18 ёш 266 кунлигида)
– сариқ карточка олган энг ёши катта футболчи: Акмал Холматов («Нефтчи», 39 ёш 214 кунлигида)

– қизил карточка олган энг ёш футболчи: Элдор Шомуродов («Бунёдкор») 19 ёш 288 кунлигида)
– қизил карточка олган энг ёши катта футболчи: Акмал Холматов («Нефтчи», 39 ёш 214 кунлигида)

– ўйинчиларининг ўртача ёши энг кичик бўлган жамоа: «Сўғдиёна» (25,1 ёш)
– ўйинчиларининг ўртача ёши энг катта бўлган жамоа: «Шўртан» (28,6 ёш)

– энг кўп тўп киритган футболчи: Игорь Сергеев («Пахтакор») - 23та гол.



– битта ўйинда энг кўп тўп киритган футболчи: Игорь Сергеев («Пахтакор»), Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум») ва Улуғбек Бақоев («Навбаҳор») - 3та гол.

– майдонда энг кўп  ҳаракат қилган футболчи: Евгений Черемисин («Нефтчи») ва Ҳикмат Ҳошимов («Металлург») – 30та ўйин 2700 дақиқа (барча ўйинларда ўзгаришсиз).

– энг кўп сариқ карточка олган футболчи: Микита Букаткин («Машъал»), Иброҳим Отахонов («Андижон») ва Улуғбек Бақоев («Навбаҳор») – 11та.
– энг кўп қизил карточка олган футболчи: Евгений Гоголь («Олмалиқ») – 3та.

– энг кўп карточка олган жамоа: «Навбаҳор» – 87та (82та сариқ ва 5та қизил карточка).
– энг кам карточка олган жамоа: «Пахтакор» 50та (47та сариқ ва 3та қизил карточка).

– энг кўп сариқ карточка олган жамоа: «Навбаҳор» – 82та (ўртача ҳар бир ўйинга 2,73 тадан сариқ карточка тўғри келади).
– энг кам сариқ карточка олган жамоа: «Пахтакор» – 47та (ўртача ҳар бир ўйинга 1,56 тадан сариқ карточка тўғри келади).



– энг кўп қизил карточка олган жамоа:  «Олмалиқ» – 6та (ўртача ҳар бир ўйинга 0,2 тадан қизил карточка тўғри келади).
– энг кам қизил карточка олган жамоа: «Қизилқум», «Металлург», «Шўртан» – 1тадан.

– энг кўп пенальти тепган жамоа: «Пахтакор» - 10та.
– энг кам пенальти тепган жамоа: - «Навбаҳор», «Динамо», «Қўқон-1912», «Бухоро» - 2тадан.

– дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган жамоалар: «Андижон» ва «Сўғдиёна» - 7тадан.
– дарвозасига энг кам пенальти белгиланган жамоа: «Насаф» - 1та.

– энг кўп пенальти тепган футболчи: Артур Геворкян («Насаф») ва Неманья Йованович («Олмалиқ»)- 5тадан.



– пенальтидан энг кўп гол урган футболчи: Артур Геворкян («Насаф»), Неманья Йованович («Олмалиқ»), Игорь Сергеев («Пахтакор») - 4тадан.

– энг кўп “қуруқ” учрашув ўтказган дарвозабон: Мурод Зуҳуров («Бунёдкор») ва Александр Лобанов («Пахтакор») - 13тадан.

- энг кўп гол ўтказган дарвозабон: Геннадий Мошняга («Андижон») - 48та

- энг кўп пенальти қайтарган дарвозабон: Александр Лобанов («Пахтакор») ва Михаил Спиридонов («Сўғдиёна») - 2тадан

– энг кўп қайд этилган ҳисоб: 1:0 (54 марта).

– энг йирик ҳисоб:  «Локомотив» – «Сўғдиёна»  7:0



– энг кўп гол киритилган дақиқалар оралиғи:  85-90 (61та гол).
– энг кам гол киритилган дақиқалар оралиғи:  1-5 ва 20-25 (21тадан гол).

- энг кўп футболчилар хизматидан фойдаланган клуб: «Бухоро» - 39 футболчи
- энг кам футболчилар хизматидан фойдаланган клуб: «Металлург» ва «Пахтакор» - 20 футболчи

- энг кўп ўйин бошқарган ҳакам: Равшан Эрматов - 27та
- энг кам ўйин бошқарган ҳакам: Дмитрий Пислегин - 9та

- энг кўп ғалабага эришган мураббий: Рўзиқул Бердиев («Насаф») - 19та
- энг кўп мағлубиятга учраган мураббий: Даврон Файзиев («Сўғдиёна») - 20та



– энг тезкор гол муаллифлари: Сайдулло Раҳматов («Сўғдиёна») ва Жасур Ҳасанов О («Локомотив») – 1-дақиқада.

– энг кеч гол муаллифи: Мурод Бобожонов («Нефтчи») – 90+6-дақиқа.  
 

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика