

Рўйхатни тузишда, асосан, шахматда қўлланиладиган ELO тизимидан фойдаланилди, бу футболчининг ўйинга таъсири, яъни голлар ҳамда паслар сони, рақиб ва турнирларнинг савиясини ҳисобга олади.
Биринчи ўринда 100 очко тўплаган “Барселона” сардори Лионель Месси турибди. “Ювентус” форварди Криштиану Роналдуда ҳам худди шунча балл, аммо статистика борасида аргентиналикнинг натижаси Роналдуникидан бироз юқорироқ. Кучли учликка эса франциялик собиқ ҳужумчи Тьерри Анри якун ясаган.
ТОП-10 қуйидаги кўриниш олди:
1. Лионель Месси (100 балл)
2. Криштиану Роналду (100)
3. Тьерри Анри (98)
4. Луис Суарес (97)
5. Златан Ибрагимович (97)
6. Харри Кейн (97)
7. Муҳаммад Салоҳ (97)
8. Неймар (96)
9. Роберт Левандовски (96)
10. Радамель Фалькао (95).



