UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  0 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  5 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  3 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  9

Хуршид Ғиёсов: “Кучли амбицияга эга клуб сафида тўп тепиш мен учун шараф” Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: “Кучли амбицияга эга клуб сафида тўп тепиш мен учун шараф”

"Нефтчи" сафига келиб қўшилган тажрибали ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов Фарғона жамоаси ҳақида фикр билдирди.

–Аввало, Фарғона шаҳрига ва “Нефтчи” футбол клуби мухлисларига ўз саломимни йўллайман. Бу ерга келишимдан асосий мақсад — Осиё Чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ҳамда мамлакат Кубогида жамоа билан биргаликда максимал натижаларга эришишдир.

“Нефтчи” — катта тарихга эга, ўтган мавсумда чемпионликни мутлақо ҳақли равишда қўлга киритган жамоа. Айнан шундай амбицияли клуб сафида тўп тепиш мен учун катта масъулият ва шараф.

Фарғонага келишимда вилоят ҳокими ҳамда клуб бош директори Мансур ака Тошматов муҳим рол ўйнашди. Клубда футболчи учун барча шароитлар максимал даражада яратилаётганини кўриб турибман. Бу эса ўз олдимизга қўйилган юксак мақсадларга эришиш учун муҳим омил ҳисобланади.

Ўтган мавсумни шахсан ўзим учун муваффақиятли деб баҳолайман. ОКМК жамоаси аҳил, у ерда ҳақиқий профессионал инсонлар фаолият юритади. Уларнинг барчасига самимий миннатдорлик билдираман.

Эндиликда эса бутун эътиборим “Нефтчи”га қаратилган. Жамоа билан биргаликда янада катта марраларни забт этиш ва чемпионликларни давом эттириш йўлида бор кучимни ишга соламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
30 дек 11:04:48
Каримжон Матхолиқов
Минус боскан қўлларингиз кириб келаёткан 2026 йилда байтуллохни тавоб қилиш насиб қилсин чин дилдан тилаябман, мени НЕФТЧИ жамоамга эса чемпионлик насиб қилсин.
+1   
30 дек 10:41:54
Акмал Аляров
Омадингни берсин
   
30 дек 10:38:12
1 1
Кучлик эмас, кучли деб ёзилади
   
30 дек 10:06:35
Каримжон Матхолиқов
Нефтчидан чемпионликни такрорлашини кутиб қоламан
   
30 дек 09:32:13
Азимжон 2524
Niyatinga etgin omin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика