UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  14 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  15 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  15 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Худойберганов четлатилмадими? Янгиликлар

Худойберганов четлатилмадими?

Бугун ЎзФҲМ Coca-Cola Суперлиганинг 20-турида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди.

16 сентябрь куни Намангандаги ўйинда қўпол хатога йўл қўйган Абдурашид Худойбергановнинг "Локомотив" — "Нефтчи" баҳсида ишлаши ОАВ норозилигига сабаб бўлди. Ҳамма ўзича талқин қилаётгани учун вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз. 

Хато қараш

Жамоатчилик "Навбаҳор" фойдасига хато қилган рефери четлатилмагани учун ЎзФҲМга эътироз билдиряпти. Аслида ҳакамларни дисквалификация қилиш тартиби бошқача:

Дастлаб, марказ қошидаги Эксперт-ҳакамлар комиссияси  эпизодларни таҳлил қилади. Агар қоидага зид ҳаракат аниқланса, чора кўриши учун ЎФА Ҳакамлар қўмитасига тақдимнона киритилади.

Айни пайтда ЎзФҲМнинг комиссия ва қўмитага босим ўтказишга ҳаққи йўқ. Шундай экан, ОАВнинг тўғри эътирозлари нотўғри манзилга юбориляпти.

Тайинлов сабаби

Бу бўйича ЎзФҲМ матбуот хизматига мурожаат қилдик. Ташкилот масъуллари "қўмита ҳали йиғилмагани учун рефери ҳозирча (!) четлатилмаганини" маълум қилишди. 

Шунингдек, Суперлига баҳсларида ишловчи 3 нафар рефери (Рисқуллаев, Нажафалиев, Лутфулин) ОФКдан чақирув олгани туфайли 20-турда ҳакамлар танқислиги рўй бермоқда. Шундай бўлса ҳам, вазият тўғри баҳоланиб, Худойберганов яшил майдонда эмас, ВАР хонасида ишлайдиган бўлди.

Нега жазоланмади?

Намангандаги учрашувдан кейин "Қизилқум" масъуллари ҳакамнинг қарори бўйича расмий шикоят ёзгани билдирилган эди. Бундай ҳолатда қўмита эътироз учун тегишли тўлов (10 млн сўм) тўланганидан кейин 3 иш кунида йиғилиши керак. 

Бу борада маълумот олиш учун ЎзПФЛ билан боғландик. Иш "Қизилқум" жамоаси регламентда белгиланган тўловни 48 соат ичида тўламагани учун кўриб чиқилмагани айтилди (Демак, Навоий клубига нисбатан регламентнинг 14-боб 10-бандига мувофиқ чора кўрил(а)ди).

Қачон четлатилади?

Бунинг учун ЎФА ҳакамлар қўмитаси қачон йиғилишини билиш кифоя. Мазкур мутахассислар сўнгги бор 15 сентябрда жамланган ва охирги 20 кунда рўй берган хатолар бўйича қарор чиқаришган эди. Демак, 20-турдан кейин навбатдаги мажлис учун етарли материал йиғилиб қолса керак. Унгача ваҳимага ҳожат йўқ.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика