UZ

Сўнгги янгиликлар

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  1 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  17 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  80 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1010 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Наманганда пенальти бормиди? Янгиликлар

Наманганда пенальти бормиди?

Coca-Cola Суперлиганинг 19-тури ҳам баҳсли вазиятларга бой бўляпти.

Навбаҳор

Зоран Марушич - 60'

Суперлига. 19-тур

16/09/2022, 18:30

0
:
1
Тугади

Қизилқум

45'
90'
16'  Йован Жокич
32'  Мирлан Мурзаев (Зоран Марушич)
60'  Зоран Марушич
60'  Жамшид Искандеров
70'  Жасур Яхшибоев (Дониёр Абдуманнопов)
72'  Рустам Ашурматов
82'  Зоран Марушич (Александр Касьян)
4'  Артём Дмитриев
63'  Артём Дмитриев (Азизбек Усмонов)
80'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Орифхўжа Абдухолиқов)
80'  Салим Мустафоев (Дилшод Жўраев)
88'  Александар Станисавлевич (Даврон Анваров)

Айниқса, Намангандаги учрашувнинг 85-дақиқасида содир бўлган эпизод ва "Қизилқум" мураббийининг реаксияси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. 


Бутун ўйинни таҳлил қилсак, "бир маромда сузиб кетаётган кема сониялар ичида ёниб кетгандек" кўринади. Ўша вазиятда пенальти бормиди? "Ҳа" бўлса, нега берилмади? "Йўқ" бўлса, нима учун?

Шундай саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрдик. Қуйида ФИФА (собиқ) рефериси, ОФК инструктори ва бошқа масъуллардан олинган фикрларни келтирамиз. Маълум сабаблар билан уларнинг шахси ошкор қилинмайди.

Майдонда нима бўлди?

Азизбек Усмонов ўнг қанотдан жарима майдони марказига узатган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегди. Учрашувни бошқараётган Абдурашид Худайберганов унга қадар Орифхўжа Абдухолиқов ҳаводаги курашда ҳимояланаётган футболчига нисбатан қоидани бузганини қайд этиб, "Навбаҳор" фойдасига жарима зарбаси белгилади. 


Вазиятга ВАР хонасида ўтирган Фирдавс Норсафаров аралашиб, бош ҳакамни монитор ёнига чақирди. Аммо Худойбергановнинг қарори ўзгаришсиз қолди. Бу навоийлик футболчилар ҳамда сербиялик мураббийнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

"Қизилқум" форварди ростан ҳам қоидани буздими? 

Агар Абдухолиқовларнинг кичиги ҳаводаги курашда қўполлик ишлатган бўлса, Худойбергановнинг қарорига эътироз бўлиши мумкин эмас. Аммо бу борада тажрибали мутахассисларнинг фикри бир жойдан чиқмаяпти. 

Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бирига шу савол билан мурожаат қилдик. Дастлаб, трансляцияда кетган кадр билан хулоса бера олмаслигини айтган қаҳрамонимиз бошқа ракурсларни кўрганидан кейин жавоб қайтарди: "Ростан футболчилар ҳавога сакраганида "Қизилқум" вакили "Навбаҳор" ҳимоячисининг елкасига осилган экан. Тўп қўлга тегмасидан, ўйин қоидаси бузилган. Ҳакам шуни инобатга олиб, мезбонлар фойдасига жарима белгилади".

Бу ҳақда телеграмдаги каналимда ёзганимдан кейин "шу вазият пенальти бўлмаса, кесиб ташлашини" айтган рефери ҳам топилди. 

"Агар Азим билан рўй берган вазият 11 метрли нуқтани кўрсатиш учун асос топилмаса, футбол қоидаларини дарҳол ўзгартириш ва қўл билан ўйнаш учун руҳсат бериш керак", — дейди бошқа бир қаҳрамонимиз. 

У айни пайтда хулоса қилиш учун ажойиб аргументни ҳам  ўртага ташлади: Футболчиларнинг ўрнини алмаштирайлик. Тўп Орифхўжанинг қўлига тегсаю Азим унинг орқасидан ҳаракатланган бўлса, ҳакам Аҳмедов қоидани бузгани учун пенальти қўя олармиди? 

Сизнинг фикрингиз қандай?..

Давоми "ФР| футбол АНАЛИЗИ" каналида эълон қилинади

Муаллиф :
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика