UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  3 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  2 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  11 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  10 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  16 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0

Халқ таълим ходимлари "Сўғдиёна" клубига "хайрия" этган маблағлари қайтарилмоқда Янгиликлар

Халқ таълим ходимлари "Сўғдиёна" клубига "хайрия" этган маблағлари қайтарилмоқда

Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати Жиззах вилоятида ўқитувчилардан маҳаллий футбол клубини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 272,15 млн. сўм маблағ йиғилгани аниқланди ва ҳозирда ушбу маблағларни қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Бунга кўра, Жиззах вилояти ҳокими 2018 йилнинг 2 ноябрида "Сўғдиёна" профессионал футбол клубининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги 360-ф сонли фармойиши қабул қилинган. Мазкур фармойишга асосан жорий йилнинг 3-4 ноябрь кунлари умумхалқ ҳашари ташкил этилган. Фармойишда умумхалқ ҳашари доирасида бошқармалар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари "Сўғдиёна" профессионал футбол клубининг ҳисоб рақамига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу умумхалқ ҳашари доирасида Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 10та туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаби ишчи-ходимларидан жами 272 156 729 сўм миқдорида пул маблағлари ишчи-ходимларнинг иш ҳақидан ўтказиб берилган.

Таъкидлаш лозимки, ҳокимнинг бу фармойиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сонли "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига зид равишда қабул қилинган.

Ҳукумат қарорининг 2-бўлим "а" бандига кўра, умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон Президентининг тегишли ҳужжати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори мавжуд бўлгандагина ташкил этиш мумкин.

Халқ таълими Вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати аралашувидан сўнг Жиззах вилояти ҳокимининг 2018 йил 2 ноябрдаги "Сўғдиёна" профессионал футбол клубининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги 360-ф сонли фармойиши 2018 йил 10 ноябрдаги 369-ф сонли фармойиш билан бекор қилиниши таъминланди.

Ҳозирда "Сўғдиёна" футбол клуби ҳисоб рақамига ноқонуний ўтказилган пул маблағларини қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика