UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  0 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  0 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  11 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  4 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  33 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7

"Хотира-79" клуби тарихга айланадими? Янгиликлар

"Хотира-79" клуби тарихга айланадими?

Теглар :  Хотира-79
Про-Лига 22-туридан жой олган “Лабса” — “Хотира-79” жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилмайди.

Бунда мезбонларга техник ғалаба, меҳмонларга техник мағлубият ёзилади.

Уйчи туманининг “Хотира-79” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида Профессионал футбол лигасига ташриф буюриб, клубдаги мавжуд вазият бўйича ҳисобот топширган ва барча қарздорликдан 20 август санасига қадар халос бўлиш кафолатини берганди. Шунга қарамай, “Хотира-79” ўз зиммасидаги вазифани бажара олмади.

Ўз навбатида “Хотира-79” клуби раҳбарияти ҳам ПФЛга мурожаат билан чиқиб, жамоа аъзолари Бухорога бора олмаслигини маълум қилди. Хатда клубдаги муаммоларга туман ҳокимининг алмашиши сабаб сифатида кўрсатилган.

Про-Лиганинг 23-тур учрашувлари 26—27 август кунлари ўтказилади. Юқоридаги каби ҳолат яна бир бор такрорланса, “Хотира-79” клуби чемпионат билан хайрлашади.

Ўз олдига ҳеч қандай мақсад қўя олмайдиган ва фақатгина бугунги куни билан яшайдиган клублар билан чемпионат савиясини кўтариш қийин. Келаси йилдан бошлаб бу каби жамоалар формати ўзгарадиган 2-лига мусобақаларида иштирок этиши мумкин. Про-Лигада эса Суперлиганинг минимал талабларига жавоб бера оладиган клубларгина қолдирилади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика