UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24Ла Лига. "Мальорка" – "Барселона": Ямал асосий таркибда  0 21:52ФИФА янги форматдаги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қуръаси учун жамоалар қайси саватдан ўрин олганини эълон қилди  9 21:21"Футбол олами". ОКМКда тарихий медаль, "Локомотив" Про лигага тушиб кетди — 26-турдаги барча воқеалар ҳақида   1 21:05ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" 10 киши қолган амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади  144 20:46Рўзиқул Бердиев: "Гуруҳдаги вазият аниқ бўлиб улгурган. Эртанги баҳсда очиқ ўйин кутяпмиз"  9 20:26Аморим 27 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед" келажаги деб атади  1 20:03Аббосбек Файзуллаев фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкин  13 19:34Гути Мбаппе ҳақида: "Ундан кўп нарса кутишганди, шунинг учун танқид қилишмоқда"  3 19:10Ота ўғилга қарши майдонга тушади?!  2 18:52"Виржил ван Дейк Пуйоль, Неста, Каннаваро ва қатор юлдузлардан кучлироқ"  16 18:20Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади  1 17:58Эшитдик-да! Эртага "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи эълон қилинади. У португалиялик  38 17:56Жозе Моуриньо турк ОАВдан норози  2 17:30Суперлига-2024: Мавсум сарҳисоби!  0 17:05"Ман Сити" "Кристал Пэлас" футболчисни сотиб олмоқчи  1

"Ўзбекистондаги шароит ва инфратузилмани Шимолий Македонияда фақат тушингизда кўришингиз мумкин" — Люпче Дориев билан интервью Янгиликлар

"Ўзбекистондаги шароит ва инфратузилмани Шимолий Македонияда фақат тушингизда кўришингиз мумкин" — Люпче Дориев билан интервью

Шимолий Македония миллий терма жамоаси футболчиси ва "Сўғдиёна" клуби ҳужумчиси Сhampionat.asia сайтига интервью берди.

- "Сўғдиёна"га ўтишингиздан аввал Суперлига ҳақида эшитганмисиз? Европада Осиё футболини паст баҳолашади ва унчалик катта эътибор беришмайди...

- Яқин дўстим Боян Найденов ("Локомотив" ҳимоячиси) орқали Суперлига ҳақида билиб олдим. У менга бу қандай лига эканлигини тушунтириб берди. Бор гап шу, холос. 

- Ёзги трансферлар ойнасида "Сўғдиёна"га келишингизга қарамай, иккинчи давранинг энг яхши трансферлардан бири бўлиб турибсиз. Суперлигага кўникиб кетиш осон кечдими?

- Тўғрисини айтсам, йўқ. Дастлабки 2-3та учрашувда жуда қийналдим. Кейин эса жамоадошларимни тушунишни бошладим. Уларнинг майдондаги ҳаракатлари, қарорлари тушунарли бўлишни бошлади. Ўша вақтдан буён ўйинимни кучайтириб бормоқдаман ва ўсмоқдаман. Менинг мақсадим энг кучлилар орасида бўлиш ва ушбу мақсадга эришиш учун кўп меҳнат қиляпман.

- "Сўғдиёна" мавсумни қандай ўтказмоқда? Жамоанинг натижалари аъло даражада эмас. Стабиллик етишмаяпти...

- Биз иккинчи даврани яхши бошладик, аммо кейин кичик инқирозга юз тутдик. "Бухоро"га қарши кечган сўнгги учрашувда эса ғалаба қозондик ва буёғига яхши ҳолатда бўламиз. Суперлига - жуда рақобатдош ва қийин лига экан.

- Собиқ жамоангиз "Шкендия-79"да яхши ўйин намойиш намойиш этаётган ҳолда жамоа етакчиларидан бири эдингиз. Совринли ўринлар учун курашаётган жамоани ўртамиёна клубга алмаштирдингиз. "Сўғдиёна"га қандай келиб қолдингиз?

- Мен Иван Бошкович билан гаплашдим. У билан кечган 3 дақиқалик суҳбат "Сўғдиёна"га ўтишимга етарлича бўлди.

- Иван Бошкович матбуот анжуманида: "Мен Люпчени 6 ой давомида кузатдим. У бизга керакли футболчилигига ишончим комил", - деган эди. Ўзбек клубига ўтишингизнинг асосий сабаби мураббий факторими ёки агентлар қизиқтира олганими?

- Мен Бошкович билан январдан бери алоқада эдим. Ааммо у вақти "Шкендия-79" билан шартномам бор эди. Июнь ойида эса шартномам тугади. Бошкович шартнома якунланганидан сўнг, мени ўз жамоасига қўшиб олиши айтди. Менинг ўйин услубим ва майдондаги ҳаракатларим унга маъқул келгани сабаб, деб ўйлайман. Иван Бошковичга эса мени агент тавсия этган.

- Сўнги йилларда футбол агентлари ёрдамида миллий чемпионатимизда хорижлик футболчилар сони анча кўпайди. Легионерлар "география"си ҳам анча кенгайган. Масалан сиз Шимолий Македониядан, жамоадошингиз Зенан Займович Босниялик. Бу йил яна Албания, Аргентина, Польша, Либерия ва Австралиялик футболчилар чемпионатимизда тўп тепишмоқда. Суперлигадаги легионерлар даражасига қандай баҳо берасиз? 

- Миллий чемпионатингизда хорижлик футболчиларнинг кўплиги бу яхши ҳолат. Демак, ушбу лигага маблағ инвестиция қилинмоқда ва лига ривожланяпти. Легионерлар кўплиги чемпионатда рақобат кучлигигидан далолат. Легионерларнинг сифатига эса клуб ва бош мураббий эътибор бериши керак.

- Ҳозирги кунда Суперлига тўпурарларидан бири Рубин Хебай билан "Шкендия-79" жамоасида бирга ўйнагансиз. У билан ҳали ҳамон алоқадамисиз?

- У билан "Шкендия-79"да бирга ўйнаганмиз. Хебай Ўзбекистонда яхши ўйин намойиш этаётгани мени хурсанд қилмоқда. Бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади ва яна ўсиши керак.

- Суперлигани Шимолий Македония чемпионати билан солиштирсак. Қандай фарқ бор?

- Ўзбекистонда шароит ва инфратузилма бор. Шимолий Македонияда эса бундай шароитни фақат тушингизда кўришингиз мумкин.

- Македония футболи ўзбекистонликлар учун нотаниш. Шимолий Македония футболи ҳақида нималарни билишимиз керак? Масалан мен Шимолий Македония футболидан фақат Горан Пандевни танийман. У "Женоа"да Элдор Шомуродов билан бирга ўйнаган эди...

- Шимолий Македонияда футбол энг пастги поғонада. Менимча, бу дунёдаги тўп тепиш учун энг қийин лигалардан бири. Кўп сифатли ўйинчилар бор, лекин улар ўзларини кўрсата олмайдилар. Чунки инфратузилма, майдон, шароит йўқ.

- Шимолий Македония терма жамоасида ўйнайсиз. Терма жамоангиз эса Евро-2024 саралашида Англия, Италия, Украина каби кучли терма жамоалар билан бир гуруҳдан жой олган. Европа чемпионатига чиқиш имкониятларингизни қандай баҳолайсиз?

- Имкониятимиз жуда кам. Англия ва Италия Евро-2024га тўғридан-тўғри чиқса керак. Уларга қарши рақобат қилиш осон эмас.

- Трансфермаркет сайтида "Сўғдиёна" билан шартномангиз 31 декабрь куни якунланишини кўришимиз мумкин. Жиззахликлар билан шартномангиз қачон якунланади?

- Клуб билан 18 ойлик шартнома тузганмиз.

- Шимолий Македонияда майдонлар ҳолати ёмон дедингиз. Ўзбекистонга келганингиздан сўнг нечта бутса алмаштирдингиз?

- Ҳали бутса алмаштирганим йўқ. Мен аввал фаолият юритган майдонларни ҳисобга олсак, бу жуда қувонарли ҳолат (кулади).


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика