UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  6 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

"Отам Европа чемпиони бўлганида ҳамма хурсанд эди, Аббос ЦСКАга ўтишдан олдин уйимга келди" – Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Ан билан интервью Янгиликлар

"Отам Европа чемпиони бўлганида ҳамма хурсанд эди, Аббос ЦСКАга ўтишдан олдин уйимга келди" – Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Ан билан интервью

1979 йил 11 август – ўзбек футболидаги энг катта йўқотишлардан бири рўй берган кун.

Ушбу санада "Пахтакор" жамоаси авиҳалокат туфайли 17 ўғлонидан ажралиб қолган. Кеча "Пахтакор" клуби ва мухлислар эрта тонгдан "Пахтакор" стадиони ва Боткин қабристонидаги ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди ва ушбу фожиада ҳалок бўлганларни хотирлашди. Championat.asia сайти эса ўша таркибнинг энг ёрқин футболчиларидан бири Михаил Аннинг оиласи билан боғланди ва унинг ўғлидан Дмитрий Ан билан эксклюзив интервью уюштирди.

- 11 август кунини қандай ўтказасиз? Ушбу сана оилангиз учун қандай ўтади?

- 11 август санасини оиламга ва "Пахтакор-79" жамоасининг хотирасига бағишлайман. Ҳозирги кунда "Пахтакор" клуби ҳар йили ўша фожиада ҳалок бўлган инсонларни хотирлайди. Уларнинг хотирасига бағишлаб тадбир ўтказади. Мен ҳам йили "Пахтакор" стадиони ва Боткин қабристонидаги ёдгорлик мажмуасини зиёрат қиламан ва пойига гул қўяман. Шу куни оилам ва синглимнинг оиласи бирга отам ва жамоани хотирлаш учун онамнинг ўйига борамиз.

- Онангиз сизга отангиз ҳақида нималарни айтиб беради?

- Онам ҳар доим отам жуда очиқкўнгил ва меҳрибон инсон бўлганлигини эслатади. Онажонимнинг тарифига кўра, отам энг яхши умр йўлдош ва энг яхши ота бўлган экан.

- Отангиз ҳақида нималарни эслайсиз? Болалик даврингизда отангиз билан рўй берган энг эсда қоларли воқеани айтиб берсангиз...

- Отамни эслай оламан. У уйда кам бўлар эди ва мен отамни кам кўрар эдим. Отам уйга қайтган вақтлар, мен учун ҳақиқий байрам бўлар эди. Бир воқеани эслайман, отам Европа чемпионатидан сўнг ўйга қайтаётган эди, биз эса уни аэропортда кутиб олишга чиққан эдик. Ўша турнирда отам чемпион бўлган эди (21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган 1976 йилги Европа чемпионати, Михаил Ан ушбу мусобақада СССР ёшлар терма жамоаси сардори бўлган) ва ҳамма хурсанд эди.

- Отангиз билан бўлган сўнгги суҳбатни эслайсизми?

- Тўғриси йўқ.

- Отангизнинг жамоадошларининг оилалари билан танишмисиз, улар билан алоқадамисиз?

- Ҳа, Олим Аширов ва Александр Корчёнов оилалари билан кўришиб турамиз ва улар билан доим алоқадамиз. Макаров ва Покатиловнинг фарзандлари билан гаплашиб тураман.

- Бироз "Пахтакор-79" мавзусидан четлашсак. Сиз бир неча йиллардан бери "Пахтакор" клуби академиясида фаолият юритмоқдасиз. Сизнинг тарбияланувчингиз Аббосбек Файзуллаев яқиндагина ЦСКА жамоасига ўтди. Файзуллаевнинг трансфери бўйича фикрингиз қандай, у бироз эрта хорижга кетмадими?

- Аббоснинг мавзусига ўтадиган бўлсак, ЦСКАга ўтишдан олдин у ўйимга келди ва менинг фикримни сўради. У билан фаолиятидаги кейинги қадамлари ҳақида ҳам гаплашдик. Мен унга фақатгина битта маслаҳат бера оламан, фақат ва фақат олдинга бориш ва ўсишдан тўхтаб қолмаслик. Аббос эрта легионерга айландими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

- Шогирдингиз Россия чемпионатида яхши ўйнаб кета олиши учун нима маслаҳат берасиз?

- Кўпроқ меҳнат қилиш ва ривожланиш.

- Осиё чемпиони бўлган U-20 терма жамоасининг деярли ярим таркиби сизнинг тарбияланувчиларингиз. Ҳозир эса улар Суперлиганинг турли клубларида тўп тепишмоқда. Улардан нималарни кутмоқдасиз? Ушбу таркибдан Аббосга ўхшаб, легионерга айланадиган кейинги футболчи ким бўлиши мумкин?

- Биринчи навбатда, менинг шогирдларим Осиё чемпиони бўлишганидан жуда хурсандман. Уларнинг кўпчилиги Суперлига клубларида фаолият юритаётгани ҳам мени қувонтирмоқда. Ҳеч кимни яққол мисол қилиб кўрсатишни истамайман, ўзимнинг "любимчик"ларим бор, лекин улар буни билишмайди. Аббосбек Файзуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Беҳруз Асқаров, Отабек Боймуродов, Диёр Ортиқбоев, Иззатилла Пўлатов, Шаҳзод Рахматуллаев, Абубакр Ашуров – уларнинг барчаси Осиё чемпионлари бўлишди. Шунингдек, Носир Абдусаломов ва Аббос Эргашбоев ҳам менинг шогирдларим. Умид қиламанки, уларнинг барчаси яқин келажакда миллий терма жамоамиз таркибида бўлишади ва бизни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилишади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика